Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Ўзбекистондан ишчилар жалб қилиниши мумкин бўлган соҳалар айтилди
Бу соҳалар тиббий ёрдам ҳамда парваришлаш, қишлоқ хўжалиги ва узумчилик, экотуризм ва бошқалардан иборат.
Германиянинг Stimme нашри саҳифасида "Ўзбекистон: биринчи алоқалар ўрнатилди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Унда меҳнат миграцияси соҳасидаги Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги тафсилотлари қаламга олинган. Мақолада, хусусан, Ўзбекистон Меҳнат ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги делегациясининг Баден-Вюртемберг ва Хайлбронн-Гогенлоэ минтақасига ўзбекистонлик малакали ишчиларнинг Германиядаги кадрлар етишмовчилигини қай тариқа ҳал қила олишини ўрганиш мақсадидаги амалий сафари ҳақида сўз юритилган.
Нашрнинг ёзишича, мамлакат ишчилари жалб қилиниши мумкин бўлган соҳалар тиббий ёрдам ҳамда парваришлаш, қишлоқ хўжалиги ва узумчилик, экотуризм ва бошқалардан иборат.
Мақолада ишчиларга тил ўргатиш масаласи ҳам эътибордан четда қолмаган.
Stimme нашри хабар беришича, 2024 йил март ойида Ўзбекистон пойтахти - Тошкент шаҳрида Хайлбронн-Гогенлоэ минтақаси компаниялари учун ўқув ярмаркаси ўтказилиши режалаштирилган. "Ноябр ойида эса Ўзбекистонда ҳар бири 25 иштирокчидан иборат иккита тил курси бошланиши режалаштирилган", деб ёзади манба.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди
11:36 / 12.04.2025