«Ўзбекистон шу йўлни танлаб, бугун мевасини олмоқда». Қозоқ бокси ўзбек боксидан ортда қолиб кетгани сабаби айтилди
Осиё Ўйинлари-2022 финалида Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Қамшибек Қўнқабоевни мағлубиятга учратгач, «Qazsport» телеканали шарҳловчиси Ербол Каиров Ўзбекистон бокс бўйича Қозоғистонни қандай қилиб ортда қолдирганини айтди.
«Сўнгги бир неча йилдан буён Ўзбекистон бокс мактаби – жаҳондаги энг яхшиларидан бири, қозоқ бокси ҳақида эса бундай деб бўлмайди. Боксчиларимизда қўшниларимиздагидек барқарорлик ва олтин медаллар шодаси йўқ. Биз ҳали кўп ишлашимиз, коррупцияни йўқотишимиз, қўл остимиздагиларни миллий жамоага тортмай, бор эътиборни ҳақиқатданам кучли бўлган боксчиларга қаратишимиз керак. Ҳар бир боксчи бор салоҳиятини ўзи исботлаши лозим. Ўзбек бокси худди шу йўлни танлади ва энди бу ўз меваларини бермоқда», - дейди қозоғистонлик спорт шарҳловчиси.
Маълумот учун, Қозоғистон боксда олтин медал юта олмади – 2та кумуш ва 3та бронза. Қўшниларимиз бокс бўйича умумжамоа ҳисобида 9-ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид
11:03 / 16.11.2024
Бокс. Афсонавий Майк Тайсон блогер Жейк Полга мағлуб бўлди
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024