Ўзбекистон | 07:10 / 07.10.2023
4875
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон билан чегарадаги божхона постида фургондан 20 кг героин аниқланди

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги «Яллама» назорат-ўтказиш пунктида фургондан 20 кг героин аниқланди.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегарадош «Яллама» чегара божхона постида фургондан қарийб 20 кг героин аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Ҳужжатларга кўра бўш келган Тожикистон давлат рақамига эга юк машинаси салонининг пол қисми остидан скотч билан ўралган 36 дона ўрам яширилгани маълум бўлган. 

Улар ичидан ўткир ҳидли модда, дастлабки маълумотларга кўра, героин чиққан.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид