Спорт | 13:55 / 08.10.2023
33826
16 дақиқада ўқилади

«МЮ»да фантастик камбэк ва дарвозабонга айланган Жиру. Кун ўйинлари якунлари

Беллингҳем «Реал»даги фаолиятини Роналдудан кучлироқ бошлади. Шанба оқшомида Европа чемпионатларида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

Англия: Тен Ҳагни кутилмаган қаҳрамонлар қутқарди, «Тоттенҳэм» биринчи ўринда

Фото: MATTHEW ASHTON/GETTY IMAGES

«Лутон» – «Тоттенҳэм» 0:1
Гол:
0:1 – 52 ван де Вен.
Лутон – Камински, Берк, Локер (Баркли, 81), Андерсен (Менжи, 59), Даути, Раддок-Мпанзу (Чонг, 67), Накамба, Браун (Берри, 66), Моррис, Адебайо (Вудроу, 67), Огбене.
Тоттенҳэм – Викарио, Порро, Ромеро, ван де Вен, Удоджи (Дэвис, 82), Мэддисон (Скипп, 76), Биссума, Кулусевски (Велис, 90), Сарр, Сон Хин Мин (Эмерсон, 76), Ришарлисон (Ҳейберг, 46).
Огоҳлантиришлар: Локер (19), Моррис (34), Биссума (38), Ҳейберг (68).
Четлатиш: Биссума (45).

Куннинг биринчи ўйини натижасини олдиндан тахмин қилиш мумкин эди. «Арсенал» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги якшанба кунги тўқнашувга қадар биринчи ўринга чиқиб олиш имконига эга бўлган «Тоттенҳэм» аутсайдерга қарши ўйинни рақиб дарвозаси атрофида ўтказди. Биринчи бўлимда «Лутон»нинг очиқчасига омади келди — «шпорлар» вазиятларидан фойдалана олганида ҳисоб ўйин стартидаёқ йирик кўриниш олган бўларди.

Аммо дарҳол ҳисобни оча олмаган меҳмонлар танаффусгача ҳам буни уддалай олишмади, шу билан бирга гол ҳам ўтказиб юборилди, фақат офсайд туфайли гол ҳисобланмади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Биссумага симулция ишлатгани учун иккинчи сариқ карточка кўрсатилди. Аммо «Тоттенҳэм» бир киши кам ҳолатда ҳам ўз голини ура олди, Мэддисоннинг ўнг қанотдан уюштирган рейди ҳимоячи ван де Веннинг голи билан якунланди. Кейин эса ҳисобдаги устунликни сақлаб қолиш учун қаҳрамонларча ҳимояланишга тўғри келди.

Натижада — жамоа кутилганидек биринчи ўринга чиқди. Ангелос Постекўғли бошқарувидаги жамоа мавсумни мағлубиятсиз давом эттирмоқда. Стартдаги саккиз ўйинда қўлга киритилган 20 очко — «шпорлар»нинг 1961 йилдан буён энг яхши натижаси. Агар ўшанда уч очколик тизим амал қилганида, «Тоттенҳэм» максимал 24 очко тўплаган бўларди.

«Манчестер Юнайтед» – «Брентфорд» 2:1
Голлар:
0:1 – 26 Йенсен, 1:1 – 90+3 Мактоминей, 2:1 – 90+7 Мактоминей.
Манчестер Юнайтед – Онана, Диогу Далот, Эванс, Магуайр, Линделёф (Марсиял, 71), Каземиро (Эриксен, 46), Бруну Фернандеш, Амрабат (Мактоминей, 87), Маунт (Антони, 63), Рэшфорд (Гарначо, 63), Ҳойлунд.
Брентфорд – Стракоша, Роэрслев, Айер, Пиннок, Коллинз, Ҳики, Нергор, Йенсен (Годдос, 83), Янелт (Онека, 70), Висса (Мопе, 70), Мбемо.
Огоҳлантиришлар: Ҳики (10), Нергор (48), Коллинз (65), Янелт (67), Мопе (79).

Эрик тен Ҳаг бирдамлик ҳақида қандай тўғри сўзлар айтмасин ва у қандай қарорлар қабул қилмасин, амалда ҳеч нарса ўзгармай қолаверди. Шанба куни эса нидерландиялик мутахассис радикал қадамлар ташлади. Навбатдаги хатога йўл қўйган Каземирони танаффусда алмаштирди, 63-дақиқада Рэшфордни ҳам майдондан олди ва жамоага қайтган Антонини майдонга ташлади — лекин ҳеч нарса ёрдам бермасди. Ҳужумда ўтган мавсумдаги куч ва иштиёқ ғойиб бўлган, мудофаада — барчаси беқарор ва ҳеч ким бундай «МЮ»дан қўрқмаяпти.

«Брентфорд» «қизил иблислар» жарима майдони ичидаги тартибсизликдан кейин, Линделёф тўпни узоқлаштира олмаганида ҳисобни очди, бу сўнгги тенденцияларни яна бир бор тасдиқлади. Манкунианликлар АПЛда қаторасига тўртинчи ўйинда ўз дарвозасидан биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди ва уй учрашувларидаги қаторасига учинчи мағлубиятга жуда яқин эди. Аммо бир амаллаб урилган гол ҳам офсайд туфайли бекор қилинганидан кейин тушкунликка тушган «Олд Траффорд» бу сафар навбатдаги ҳалокатга эмас, балки Алекс Фергюсоннинг шонли даврларига хос нимадирга гувоҳ бўлди.

87-дақиқада Амрабатни алмаштирган Мактоминай ўзига берилган вақт ичида иккита гол уриб, сенсацион қаҳрамонга айланди. Тен Ҳагни жар ёқасидан у ишончсизлик билдирган футболчи олиб чиқди. Ғалаба голига пас эса Магуайр томонидан берилди.

«Бёрнли» – «Челси» 1:4
Голлар:
1:0 – 15 Одобер, 1:1 – 42, автогол Ал-Доҳил, 1:2 – 50, пеналти Палмер, 1:3 – 65 Стерлинг, 1:4 – 74 Жексон.
Бернли – Траффорд, Витиньо (Робертс, 61), Делкруа, Ал-Доҳил (О`Ши, 46), Тэйлор, Браунҳилл, Каллен (Рэмзи, 61), Берге, Ндайишимийе (Колиошо, 61), Одобер (Бруун Ларсен, 79), Фостер.
Челси – Санчес, Кукуреля, Тиаго Силва, Дисаси, Колуилл, Матсен, Мудрик, Галлаҳер, Фернандес, Кайседо, Жексон, Палмер, Стерлинг, Броя.
Огоҳлантиришлар: Кукуреля (26), Фернандес (27), Каллен (30), Одобер (38), Тиаго Силва (45), Почеттино (45), Кайседо (74).

Маълум вақт имконсиз ҳолатда кўринган «Челси» аста-секинлик билан инқироздан чиқмоқда. Миллий жамоалар ўйинлари муносабати билан юзага келадиган икки ҳафталик танаффусдан кейин «Арсенал»га қарши кечадиган дерби чинакамига синов бўлади, аммо жамоа ҳозирча қаторасига уч ўйинда (лига кубоги ҳам қўшиб ҳисобланганда) ғалабага эришди. Шанба кунги ўйин эса жамоанинг ўтган йил апрелидан буён энг кўп гол урган ўйини бўлди. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборилган ўйинда Стерлинг бурилиш ясади. У аввалига АПЛда 20-бор пеналти ишлади. Кейин эса орадаги фарқни оширди, шундан кейин ўйин тақдири ҳал бўлди: «Бёрнли» майдонидаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси ўн ўйинга етди.

Испания: «Реал» рақобатчиларга имкон қолдирмаяпти

Фото: ALVARO MEDRANDA/GETTY IMAGES

«Реал» – «Осасуна» 4:0
Голлар:
1:0 – 9 Беллингҳем, 2:0 – 54 Беллингҳем, 3:0 – 65 Винисиус Жуниор, 4:0 – 70 Ҳоселу.
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Ҳоселу, 84
Реал – Аррисабалага, Карвахал (Васкес, 79), Рюдигер, Тчуамени, Менди, Модрич (Браим Диас, 79), Вальверде, Камавинга (Кроос, 67), Беллингҳем (Себалос, 72), Винисиус Жуниор (Родриго, 72), Ҳоселу.
Осасуна – Эррера, Аресо, Давид Гарсия, Катена, Хуан Крус, Торро, Монкайола (Ибанес, 80), Орос (Раул Гарсия, 80), Пеня (Барха, 80), Рубен Гарсия (Арнаис, 70), Будимир (Чими Авила, 70).
Огоҳлантиришлар: Рюдигер (40), Тчуамени (59), Барха (83), Ибанес (83).

«Реал» икки ҳафталик танаффусга яккапешқадам сифатида йўл олади, Беллингҳем эса ҳамон феноменал даражада ўйнамоқда. Англиялик футболчи Мадрид клубидаги дастлабки ўн ўйинидаги статистикаси билан ҳатто Криштиану Роналдуни ортда қолдирди. Амплуаси ҳужумчи бўлмаган Жудда ҳозирда гол ва паслар сони 10+3 кўринишида — бу эса португалияликнинг натижасидан иккитага яхшироқ.

Фақат ла лига ўйинлари ҳисобга олинса, Беллингҳем саккиз ўйинда 8 марта рақиб дарвозаларини ишғол этган, бу эса турнир тарихидаги 11-марта кузатилиши. Бу рўйхатда Алфредо Ди Стефано, Ференц Пушкаш, Йоҳан Кройф, Роналдо ва Ромарио каби афсоналар бор. Бир йил муқаддам Левандовски ҳам шундай бошлаганди, аммо Беллингҳемдан фарқли ўлароқ у тоза ҳужумчи саналади.

«Реал» ўйини ҳақида гап кетганда, ҳужум гуруҳидаги бошқа футболчиларни ҳам эътироф этиш керак. Формасини тиклаётган Винсиус Жуниор Валверде билан девор услубида ўйнаб, сафга қайтганидан кейин қаторасига иккинчи ўйинда дарвозани ишғол этди. Бундан ташқари, бразилиялик футболчи мунтазам гол уришда давом этаётган Ҳоселуга ассистентлик қилди. Бу форвард ҳам дубл қайд этиши мумкин эди, аммо пеналтини аниқ ижро эта олмади. Чунки «Осасуна» дарвозасида ўтган мавсумларда Бензема қаторасига уч марта «нуқта»дан доғда қолдира олмаган Серхио Эррера эди.

Италия: Аллегри Трапаттони билан тенглашди, Жиру жасорат кўрсатди

Фото: CLAUDIO VILLA/GETTY IMAGES

«Интер» – «Болоня» 2:2
Голлар:
1:0 – 11 Ачерби, 2:0 – 13 Мартинес, 2:1 – 19, пеналти Орсолини, 2:2 – 52 Зиркзее.
Интер – Зоммер, Думфрис (Куадрадо, 55), Ачерби, Павар, Бастони, Димарко (Карлос Аугусто, 55), Мхитарян (Фраттези, 76), Чалхонўғли (Аслани, 83), Барелла, Тюрам (Санчес, 55), Мартинес.
Болоня – Скорупски, Де Силвестри (Корацца, 83), Бекема, Калафиори, Ликояннис, Фройлер, Эбишер, Фергюсон, Орсолини (Эл-Аззузи, 83), Ндойе (Салемакерс, 61), Зиркзее (ван Ҳойдонк, 78).
Огоҳлантиришлар: Ндойе (33), Мартинес (58), Индзаги (71), Бастони (90), Фергюсон (90), Бекема (90).
 
Милан клубларининг етакчилик пойгасидаги биринчи ўйин кутилганидек бошланди. Ачербининг бурчак зарбасидан кейинги голи ва саккиз турда урган голлари сони иккита рақамда ифодаланаётган Лаутаро Мартинеснинг навбатдаги муваффақияти билан. Аргентиналик ҳужумчи қайд этган натижа билан «нерадзуррилар»нинг номи стадионга берилган Жузеппе Меацца (1935 йил) ва яна бир афсонавий футболчи Антонио Анжелилло (1958) мақтана олиши мумкин. 13-дақиқага келиб ҳисоб 2:0 кўринишини олганда, одатда ўйин тақдири ҳал қилинган бўлади.

Бўлим ўрталарига келиб «Болоня» пеналти тепиш ҳуқуқини қўлга киритганида ҳам миланлик мухлислар бу ўйинда ғалаба бой берилишига ишонишмасди. Аммо меҳмонлар «Интер»нинг босимларига дош беришди. Қолаверса, танаффусдан кейин Зиркзее ҳайратомуз гол урди. Жарима майдони ташқарисида уч ҳимоячи қуршовида бўлган футболчи кескин тўхтаб, ортга ўгирилиб олди ва рақиблар олдинроққа кетиб қолишга мажбур қилди, кейин эса хотиржамлик билан тўпни пастки бурчакка аниқ йўллади. Симоне Индзаги қолган вақт давомида рақиб дарвозасини қамал қилиб, вазиятлар яратди, аммо Алексис Санчеснинг офсайд туфайли бекор қилинган голидан бошқа ҳеч нарсага эриша олмади.

«Ювентус» – «Торино» 2:0
Голлар:
1:0 – 47 Гатти, 2:0 – 62 Милик.
Ювентус – Шченсни, Данило, Бремер, Гатти, Веа, Костич (Камбиязо, 76), Рабьо, Локателли, Маккенни, Миретти (Милик, 46), Кин (Йилдиз, 86).
Торино – Милинкович-Савич, Белланова, Родригес (Войвода, 84), Схюрс, Тамез, Лазаро (Гинейтис, 84), Влашич, Илич (Пеллегри, 84), Риччи, Сек (Санабрия, 71), Сапата.
Огоҳлантиришлар: Белланова (21), Гатти (71).

«Ювентус» ҳужум чизиғидаги асосий вакиллари Киеза ва Влаҳович сафда йўқлигига қарамай Турин дербисида ғолиб келди. «Кекса синиора»га Костичнинг бурчак зарбалари ёрдам берди, биринчи ҳолатда гол видеоёзув синчиклаб ўрганиб чиқилганидан кейин ҳисобланди. Якунда Гатти А сериядаги голлари ҳисобини очди, бошқа бир ҳимоячи Бремер эса қайчи услубида зарба бераётиб оёғи билан жамоадоши Мойзе Киннинг бошига тепиб юборди. Милик ҳисобдаги фарқни иккитага оширганида Массимилиано Аллегри Жованни Трапаттонининг тарихий натижасини такрорлаши маълум бўлди. Бу мураббийлар «Юве» бошқарувида «Торино»ни ўн уч мартадан мағлуб этишган.

«Женоа» – «Милан» 0:1
Гол:
0:1 – 87 Пулишич.
Женоа – Жозеп Мартинес, Сабелли (Экубан, 68), де Винтер (Леали, 90), Бани, Дрэгушин, Васкес, Хапс (Пушкаш, 90), Малиновский (Кутлу, 68), Торсбю, Френдруп, Гудмундссон.
Милан – Менян, Флоренци (Калабрия, 66), Томори, Тиав, Эрнандес, Адли (Жиру, 66), Рейндерс, Муса, Чуквуэзе (Пулишич, 46), Окафор (Рафаэл Леау, 46), Йович (Бартезаги, 90).
Огоҳлантиришлар: Жилардино (10), Эрнандес (21), Флоренци (22), Муса (47), Адли (62), де Винтер (69), Жозеп Мартинес (86, 90+12).
Четлатишлар: Мартинес (90+12) – Менян (90+6)

Генуядаги ўйиннинг 86 дақиқаси давомида эътиборга арзигулик воқеалар бўлмади. Аммо ўйин охирини кузатмаган мухлислар кўп нарса йўқотишди — «Милан» драматик тарзда биринчи ўринга чиқди. Ва гап Пулишичнинг видеотакрордан кейин инобатга олинган голида ҳам эмас. Энг қизиғи Менян ҳимоячиларни суғурта қилишга уриниб, жарима майдони ташқарисида ҳаводаги икки яккакурашда устун келганидан кейин рўй берди.

Биринчи вазиятда француз футболчиси рақибининг томоқ қисмига тиззаси билан зарба бериб, уни ўлдириб қўйишига сал қолди. Унга қизил карточка кўрсатилди ва барча футболчи алмаштиришлардан фойдаланиб бўлингани учун дарвозани қўриқлаш учун Жиру йўл олди. Француз ҳужумчиси бу вазифани аъло даражада бажарди. Меняннинг қўполлиги учун белгиланган жарима зарбаси ижро этилганида унинг омади келди, тўп ҳимоячилар орқали рикошет бўлиб келди ва тўсинга тегди. Қайтган тўпга зарба беришга ҳимоячилар йўл қўйишмади, кейин эса кечанинг асосий лаҳзаси рўй берди. Жиру яккама-якка вазиятга чиқиб келган рақиб футболчисининг оёқларига ташланди ва тўпга биринчи бўлиб етиб борди.

«Грифонлар»ни қутқариш учун уларнинг дарвозабони ҳам жарима майдонига етиб келганди. Аммо Мартинес Проведелнинг ЕЧЛдаги қаҳрамонлигини такрорлай олмади ва рақиб футболчисини йиқитгани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. «Женоа»да эса қўшиб берилган 14-дақиқада захирадан тушириш учун футболчи топилди ва иш абсурд даражага етиб бормади.

Германия: «Боруссия» кўтарилишда

«Боруссия» Д – «Унион» 4:2 
Голлар:
1:0 – 7 Фюллкруг, 1:1 – 9 Гозенс, 1:2 – 31, пеналти Бонуччи, 2:2 – 49 Шлоттербек, 3:2 – 54 Брандт, 4:2 – 71 Рюэрсон.
Боруссия Д – Кобел, Ҳуммелс, Шлоттербек, Рюэрсон, Зюле, Брандт, Ўзжан, Рейна, Ройс, Жан, Нмеча, Волф, Аллер, Мален, Байно-Гиттенс, Фюллкруг.
Унион – Реннов, Триммел, Бонуччи, Диогу Лейте, Дуки, Гозенс, Руссийон, Ааронсон, Ҳаберер, Крал (Тузар, 20), Лайдуни, Фолланд, Фофана, Беккер, Беренс.
Огоҳлантиришлар: Ҳуммелс (30), Гозенс (64).

«Боруссия» стартдаги муаммоларидан ўнглана олган бўлса, «Унион» Чемпионлар лигасида дебют қилган мавсумида икки оёғи билан ҳам оқсамоқда. «Сигнал Идуна Парк» стадионига берлинликлар барча турнирлар доирасидаги олти учрашувдан иборат мағлубиятли серия билан етиб келишди ва дарҳол гол ўтказиб юборишди. Сўнгги вақтларда Аллер ва Мукоко билан рақобатда устун келаётган Фюллкруг Ройс бурчакдан тўп ошириб берганида иккинчи уринишда дарвозани ишғол этди.

Лекин Урс Фишер жамоаси билан стандарт вазиятлар бўйича рақобатлашиш қийин. Гозенс ҳам корнердан кейин мувозанатни тиклади, Крал эса жарима зарбасидан кейин урган гол микроскопик офсайд туфайли бекор қилинди. Ва бу ҳакамлар диққат марказида турган вақт оралиғидаги илк эпизод эди. Видеотакрорлар орқали «Боруссия»нинг ҳам голи бекор қилинди ва мезбонлар дарвозаси томон пеналти белгиланди, уни Бонуччи аниқ ижро этди.

Фақат бу «Унион» инқироздан чиқаётганини англатмасди ва иккинчи бўлимда «асаларилар» Берлин деворини бузиб ўтишди. Марказий ҳимоячи Шлоттербек узоқ масофадан йўллаган кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. Мудофаанинг бошқа бир вакили Рюерсон рикошет орқали гол урди. «Боруссия» захира ўриндиғи кенгроқлиги ҳам ўз ишини қилди. Эдин Терзич захирада қолдирган Брандт иккинчи бўлимда тезкор қарши ҳужумни Ройснинг узатмасидан кейин ғалаба голи билан якунлади.

Кун статистикаси

  • «Бенфика» қаторасига 3-мавсумда стартдаги саккиз турда етти ғалабага эришди.
  • «Ҳоффенҳайм» бундеслигада илк бор қаторасига 4 та сафар ўйинида ғалаба қозонди.
  • «Штутгарт» ҳужумчиси Гирасси тўрт уй учрашувида 9 гол урди.
  • 17 ўйин — «Эвертон» 2022 йил 22 октябридан буён АПЛда уй учрашувларида биттадан ортиқ гол урмаётганди.
  • АПЛда «Тоттенҳэм» учун гол урган футболчилар сони 167 нафарга етди. Бу турнирнинг янги рекорди, бунгача «шпорлар» «Вест Ҳэм» ва «Нюкасл» билан бир хил натижа кўрсатиб турганди.
  • Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Ҳуммелс бундеслигада 207-ғалабасига эришди ва янги рекордчига айланди.

Мавзуга оид