Ўзбекистон | 18:20 / 08.10.2023
10904
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент» аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш ишлари бошланди

Бу жойда охирги марта таъмирлаш ишлари 2000-йилларда амалга оширилган.

Фото: Uzbekistan Airports

«Тошкент» аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш ишлари бошлангани маълум қилинди.

Қайд этилишича, Тошкент аэропортининг аеродром мажмуасини таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Хусусан, B1-B5 ва B11-B17 самолёт турар жойларини, шунингдек, РД-Б юриш йўлини капитал таъмирлаш ишлари бошланди. Капитал таъмирлаш доирасида сунъий қоплама мустаҳкамланади.

«Бу жойда охирги марта таъмирлаш ишлари 2000-йилларда амалга оширилган. Фойдаланиш муддати узоқ бўлганлиги сабабли таъмирлашни талаб қилувчи нуқсонли жойлар шаклланган», — дея изоҳ берилди Uzbekistan Airports компаниясининг парвозларга аэродромда техник таъминот кўрсатиш бўлимида.

Таъмирланаётган асфалт ва бетон аралашмасининг умумий майдони 92 минг квадрат метрни ташкил қилади.

Мавзуга оид