Спорт | 10:10 / 09.10.2023
19432
1 дақиқада ўқилади

Кениялик Киптум марафонда янги жаҳон рекордини ўрнатди

Келвин Киптум Чикаго марафонини 2 соат-у 35 сонияда якунлади. Аввалги рекорд Берлинда бошқа бир кениялик Элиуд Кипчоге томонидан ўрнатилган эди.

Фото: EPA-EFE/ TOLGA AKMEN

Кениялик спортчи Келвин Киптум марафон бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. 8 октябр, якшанба куни Чикагодаги мусобақада 23 ёшли кениялик 42 километр-у 195 метр масофани 2 соат-у 35 сонияда чопиб ўтди.

Аввалги жаҳон рекорди Киптумнинг ҳамюрти Элиуд Кипчоге томонидан 2022 йилги Берлин марафонида ўрнатилган эди. У масофани 2 соат 1 дақиқа 9 сонияда чопиб ўтган. 2019 йилнинг кузида Кипчоге Венадаги пойгани 1 соат, 59 дақиқа, 40,2 сонияда якунлаб, икки соат ичида натижага эришган биринчи марафончи бўлди. Бироқ, у мусобақа махсус яратилган идеал шароитда бўлиб ўтган ва расмий рекорд ҳисобланмайди.

Аёллар марафонида жаҳон рекорди эфиопиялик спортчига тегишли. Сентябр ойида Тигист Ассефа Берлин марафонини 2 соат 11 дақиқа 53 сонияда якунлади.

Мавзуга оид