Жаҳон | 11:26 / 12.10.2023
10140
1 дақиқада ўқилади

Бишкекда МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси бошланди

Кенгайтирилган таркибдаги учрашув олдидан вазирлар тор доирада учрашди.

Фото: mfa.gov.kg

Бишкекда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев раислигида МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди

Кенгайтирилган таркибдаги учрашув олдидан вазирлар тор доирада учрашди. 

Йиғилишда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари халқаро кун тартиби ва ҳамдўстлик форматидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашади, шунингдек, МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши ва ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисларига киритилган қарорлар лойиҳаларини кўриб чиқади.

Иштирокчилар, шунингдек, МДҲ ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилишини 2024 йил апрел ойида Минскда ўтказиш масаласини ҳам кўриб чиқишни режалаштирмоқда. 

 

Мавзуга оид