Captiva-5 нархлари эълон қилинди
Янгиланган Chevrolet Captiva қарийб 300 млн сўмдан 350 млн сўмгача бўлган нархларда сотувга чиқарилади.
Октябр ойининг охиридан Ўзбекистонда Captiva-5 сотувлари бошланади. UzAuto Motors расмий саҳифасида эълон қилинишича, янгиланган Captiva-5 LT1 , LT 2, вa Premier комплектацияларида сотувга чиқарилади. Уларнинг нархлари қуйидагича бўлади:
- LT1 (5 ўриндиқли): 299 900 000 сўм;
- LT2 (7 ўриндиқли): 319 900 000 сўм;
- Premier (7 ўриндиқли): 349 900 000 сўм.
Нархлар қўшилган қиймат солиғини ҳам ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган.
UzAuto Motors 2021 йилнинг кузида ҳам Captiva-5 модели сотувини бошлаб, шартномалар тузган, лекин маълум вақтдан кейин жараён тўхтатилганди. Бунга сабаб сифатида Саптива-5ʼнинг Ўзбекистон иқлимига тўғри келмаслиги айтилганди. Ўша пайтда бу автомобил 222 млн сўмдан 310 млн сўмгача нархда сотувга чиқарилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:35 / 14.11.2024
Минор масжиди қаршисида Spark ва Captiva тўқнашди
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024