Ўзбекистон | 19:44 / 14.10.2023
16669
2 дақиқада ўқилади

Тилла рангга бурканган Чашма булоғи, сувсиз ерда боғ яратган отахон – дунёнинг энг катта эксклав ҳудуди Сўхдан фотожамланма

Ўзбекистоннинг эксклав ҳудуди Сўх тумани 1942 йилда ташкил топган. 1959 йилдан то 1990 йилгача Риштон тумани ҳудудига киритилган. Туман 1990 йил 27 февраль куни қайта ташкил этилган.

Фото: Kun.uz

Майдони 22 472 гектардан иборат Сўх Қирғизистоннинг Боткен вилоятининг Боткен ва Қадамжой туманлари оралиғида жойлашган. Туманда 27 та қишлоқ бўлиб, аҳолиси 82 минг нафар. Аҳолининг 99 фоизи тожик миллатига мансуб. Бундан ташқари туманда қирғиз, ўзбек ва бошқа миллат вакиллари ҳам истиқомат қилади.

Сўхда асосан олма, картошка, шоли, ўрик етиштирилади. Сўхнинг шимолий қисмида дарё бўйида 500 гектар ер майдонида шоличилик ташкил этилган. 1 000 хонадон шоличилик билан шуғулланади. Йилига 2 100 тонни шоли олинади. Шолидан йиллик даромад 18 млрд сўм. Сўхда йилига 15 минг тонна олма етиштирилади. 300 гектар майдонда олма ҳосили олинади.

Чашма қишлоғида машҳур Чашма булоғи бор. Қишлоқ номи айнан булоқдан олинган. Булоқдан ҳам қирғизлар, ҳам сўхликлар фойдаланади.

Kun.uz мухбири Сўх туманида бўлиб фотожамланма тайёрлади.

Тоғ бағрида олма боғ яратган отахон

Чашма булоғи
Чашма булоғи

Асаларичи Асалбек ака

Сарвар Зиёев

 

Мавзуга оид