Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё бўйича ҳар 8 боланинг бир нафари ултра қайта ишланган маҳсулотларга муккасидан кетган – тадқиқот
Катта ёшдаги кишиларнинг 14 фоизи ултра қайта ишланган маҳсулотларга ўрганиб қолган бўлса, бу болаларда 12 фоизни ташкил қиляпти. Экспертлар муаммони чуқурроқ ўрганишга даъват қилишяпти.
Балоғатга етган ҳар 7 кишидан 1 нафари ва ҳар 8 боладан биттаси қайта ишланадиган маҳсулотларга ўрганиб қолган бўлиши мумкин, деб ёзяпти Guardian нашри. Охирги тадқиқотлар музқаймоқ, газли ичимликлар ва тайёр овқатлар саратон, ортиқча вазн ва юрак касалликларига сабаб бўлиши мумкинлигини исботлаган.
36 та мамлакатда ўтказилган 281 та тадқиқот таҳлили шуни кўрсатдики, “ўта қайта ишланган озиқ-овқатга қарамлик” катталарнинг 14 фоизида ва болаларнинг 12 фоизида учрайди.
“Қайта ишланган озиқ-овқатларнинг қайси турларида ўзига қарамликни пайдо қилувчи моддалар бор эканлигини аниқласак, глобал саломатликни яхшилашга ёрдам бера олган бўламиз”, – дейди АҚШнинг Мичиган университети профессори Ашлей Геарҳардт.
Маълумот учун, ултра қайта ишланган маҳсулотлар деб 5 та ёки ундан ортиқ ингредиент қўшиб тайёрланадиган озиқ-овқатларга айтилади. Бундай ингридиентлар одатда уй шароитида пишириладиган озиқ-овқатларга қўшилмайди. Улар консервантлар, таъм берувчилар, сунъий ранг берувчи кабилар ҳисобланади. Олимлар аксар қайта ишланган маҳсулотлар таркибида ўзига ўргатиб қўювчи моддалар бор деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
08:50 / 22.05.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
17:23 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
12:31 / 30.04.2025
Бола ҳуқуқлари кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади
17:55 / 09.04.2025