Жаҳон | 14:49 / 17.10.2023
16318
5 дақиқада ўқилади

Луҳанскдаги ҳарбий ўлжалар кўргазмаси ва Миргородга зарба оқибатлари. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 600-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия шимолий кореяликлар қуроллари етказиб бериладиган йўналишни йўлга қўйган, деб хабар берди Британиядаги Қироллик мудофаа тадқиқотлари институти (RUSI). Экспертлар август-сентябр ойларида икки мамлакат ўртасида икки юк кемаси қатнай бошлаганини аниқлашган. Бу вақтда улар аввал КХДРга, кейин у ердан Россияга юзлаб контейнерларни ташигани айтилмоқда. Шу билан бирга, икки кема ҳам транспондерлари ёқилган ҳолатда сузган.
  • Россия армияси Днипропетровск, Кировоград, Полтава ва Хмелницкая областларига ракета ва дронлар орқали ҳужум қилди. Полтава областида тинч аҳоли вакилларидан уч киши жабрланган.
  • Латвия РФ билан чегарадаги Виентули назорат-ўтказиш пунктини ёпди. Бу Россия украинлар учинчи мамлакатлар орқали мамлакат ҳудудига кириб келишига рухсат берган қуруқликдаги ягона ўтказиш пункти эди.

Миргородга зарба оқибатлари

Россия қўшини 16 октябр куни Полтава областининг Миргород шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларни ўққа тутди. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Филипп Пронинга кўра, Миргородда 50 га яқин хусусий уй ва квартиралар, шунингдек, ижтимоий инфратузилма объектлари (айнан қайсилари эканига аниқлик киритилмаган) шикастланган. Шу кунги зарбалар оқибатида Полтава областида уч киши жабрланган, жумладан 10 ёшли бола ҳам.

Полтава области ҳарбий маъмурияти матбуот хизмати
Полтава области ҳарбий маъмурияти матбуот хизмати
Полтава области ҳарбий маъмурияти матбуот хизмати

Днипродаги ҳаёт

Днипродаги соҳил ҳудуди
Ozge Elif Kizil / Anadolu / Vida Press
Ўз уйига кираверишдаги днипролик аёл
Ozge Elif Kizil / Anadolu / Vida Press
Днипро марказида отишмалардан яшириниш учун бошпана. Шаҳар мунтазам равишда россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилади. 16 октябрга ўтар кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Днипро устида дрон уриб туширди — унинг парчалари шаҳардаги бинолардан бирига тушган ва ёнғин чиққан. Оловни тезда ўчиришга муваффақ бўлинган, жабрланганлар йўқ.
Ozge Elif Kizil / Anadolu / Vida Press

Қатар воситачилигида Россиядан Украинага қайтарилган бола

Етти ёшли бола — Қатар воситачилигида Россиядан ватанига қайтарилган уч нафар украиналик боладан биридир. Боладан чапда — унинг бувиси, ўнгда — Россия болалар омбудсмани Мария Лвова-Белова: 2023 йил мартида Ҳаагадаги Халқаро жиноий суди уни ҳам ҳибсга олишга ордер берганди. Фотосурат Қатарнинг Москвадаги элчихонасида олинган.

Бола онаси билан 2022 йил февралида айрилган, ўшанда уларнинг иккиси ҳам қочқинлар сифатида Россия ҳудудида эди. Онани ҳибсга олишган (у нимада айблангани маълум эмас), бола эса болалар уйига юборилган. Ҳозирда бола бувиси билан Эстония орқали Украинага қайтиб бўлган. Унинг онаси Россияда қолмоқда.

Украина бир неча бор Россияни украин болалари депортациясида айблаган. Лвова-Белованинг баҳоларига кўра, 2022 йил февралидан буён РФ ҳудудига Украинадан 700 мингдан ортиқ бола олиб ўтилган. Украинанинг «Дети войны» проекти вояга етмаган болалар мажбурий депортацияси билан боғлиқ 19,5 минг ҳолатни қайд этган

Қатар ташқи ишлар вазирлиги / Reuters / Scanpix / LETA

Украина ҚКнинг Бахмут атрофидаги тиббиёт пункти 

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Донецк ўққа тутилиши оқибатлари

Оккупация остидаги Донецкда яшовчи 71 ёшли Григорий Самарин Украина ҳарбийларининг 12 октябр кунги зарбаси вақтида шикастланган уйида. Маҳаллий расмийларга кўра, ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлган
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Луҳанскда кўргазмага қўйилган украин зирҳли техникалари 

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Таисия Воронцова / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Мавзуга оид