Қибрайда 13 ёшли қизни зўрлаган шахс 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди
27 ёшли судланувчи жиноят содир этганидан кейин Миллий гвардия ҳузуридаги Қўриқлаш хизматига ишга қабул қилинган бўлган. Ҳодиса жамоатчиликка ошкор бўлмагунича тергов органи “ишда жиноят таркиби йўқ”, деб жиноят иши қўзғатишни рад этиб келган.
“Сукут сақлама” лойиҳасининг хабар беришича, 2019 йилда хорижда истиқомат қилувчи оиланинг 13 ёшли қизи Ўзбекистонга, бувисини кўришга келган ва шу ерда маҳалладоши 27 ёшли эркак томонидан зўрланган. Зўравоннинг таҳдидлари сабаб воқеани ҳеч кимга айтолмаган ўсмир хорижга қайтгач қаттиқ депрессияга тушиб, жонига қасд қилишга уринади. Вазиятдан хабар топган ота-она Ўзбекистонга келиб ҳолат юзасидан арз қилишади. Бу пайтда эркак Миллий гвардия тизимига ишга кирган эди.
Ота-онанинг мурожаати натижасиз қолади, ишда “жиноят таркиби йўқ”лиги айтилади. Шундан сўнг “Сукут сақлама”га мурожаат қилинади ва иш қайтадан очилади.
Жиноят иши қўзғатилиб, тергов қилинади ва иш судга оширилади.
2023 йил 18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судида Ш.Ш. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Миллий гвардияга қарашли Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими сафдор-ходими, жиноят содир этилган пайтда ишсиз бўлган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Суд ҳукмига мувофиқ Ш.Ш. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди” дейилади Олий суд ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
20:57 / 31.10.2024
Суданда 130 аёл жинсий зўравонликдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди
09:30 / 23.10.2024
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:57 / 12.10.2024