Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим тизими раҳбар кадрлари Давлат бошқаруви академиясида грант асосида малака оширади
Академия томонидан тегишли вазирликлар билан биргаликда 2023 йил октябр-2024 йил июн ойларида бошқарув кадрлари учун малака ошириш курслари ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака оширадиган бошқарув кадрларининг лавозимлари таркиби тасдиқланди.
Унга кўра, академия томонидан тегишли вазирликлар билан биргаликда 2023 йил октябр-2024 йил июн ойларида бошқарув кадрлари учун малака ошириш курслари ташкил этилади.
Хусусан, қарор билан:
Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари;
ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари;
ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари;
туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари грант асосида малака ошириш курсларида иштирок этиши белгиланди.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
18:16 / 15.05.2025