Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россияда диаспора ҳисобидан мигрантлар учун мактаб ва боғчалар очишни таклиф қилди
Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида болаларни боғча ва мактабларга жойлаштириш билан боғлиқ муаммолар юзага келгани айтилмоқда.
Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев Давлат Думаси вице-спикери Владислав Даванков билан учрашувда Ўзбекистондан келган меҳнат мигрантлари фарзандлари учун Россияда хусусий боғча ва мактаблар очишга ёрдам беришни сўради. Унинг ғоясига кўра, муассасалар ватандошлар ҳисобидан қурилиши мумкин ва Россия таълим дастури асосида ишлаши керак.
Қаҳрамон Қуронбоевнинг бундай сўрови Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида болаларни боғча ва мактабларга жойлаштириш билан боғлиқ муаммолар фонида юзага келган. Қуронбоев, шунингдек, Россия ҳукуматига Россияга келаётган Ўзбекистоннинг ёш фуқаролари учун миграция тартибларини соддалаштиришни таклиф қилган.
Бундан ташқари, Қуронбоев ёшлар парламентлари ва икки мамлакат парламентларининг ихтисослаштирилган комиссиялари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва талабалар алмашинув дастурларини, жумладан, қурилиш бригадаларини ташкил этишни таклиф қилган.
Шунингдек, у Ўзбекистон иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва креатив иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида Россия тажрибасини қўллашдан манфаатдор эканини таъкидлаган.
«Ўрта касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва уни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича Россия тажрибасини ўрганишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз», деб қўшимча қилди Қуронбоев.
Қайд қилинишича, ҳозир хорижда доимий асосда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари сони 2 миллион кишидан ошади, уларнинг 60 фоиздан ортиғи Россияда меҳнат қилмоқда. Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 2022 йилда меҳнат муҳожирлари ватанига 20 миллиард долларга яқин пул ўтказган, уларнинг 80 фоиздан ортиғи Россиядан юборилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025