Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги сайти кетма-кет ҳакерлар ҳужумига учради
Биринчи ҳужум 15 октябрда исроиллик ҳакерлар томонидан амалга оширилган бўлса, 19 октябрда ҳам вазирлик сайти қозоқ ҳакерлари ҳужумига учради. Ҳозирда вазирлик сайти заифликлари устида Киберхавфсизлик маркази иш олиб бормоқда.

15 октябр 16:00 лар атрофида Ёшлар сиёсати ва спорти вазирлиги сайтига кириш қийин бўлиб қолганди. Сайтнинг асосий саҳифасида “Your system hacked by Israil team – Сизнинг тизимингиз Исроил жамоаси томонидан бузилди” деган ёзув пайдо бўлди. Шундан кейин вазирлик ҳолат бўйича изоҳ бериб, расмий веб сайтнинг киберҳужумга учрагани бўйича Киберхавфсизлик маркази билан дастлабки тезкор ўрганишлар ўтказилгани, киберҳужум оқибатида жиддий талафот кўрилмаганини маълум қилганди.

19 октябр куни бир муддат вазирлик сайтига кириш яна имконсиз бўлиб қолди. Бу сафар сайтнинг бош саҳифасида “Hi, Uzbekistan. Hacked by Kazhakhstan. Glory Kazakhstan. Kazakhstan strong (инглиз тилида хатолар билан ёзилганини суратда кўриш мумкин, тушунарлироқ бўлиши учун таҳрирланди) – Салом, Ўзбекистон. Kazhakhstan ҳакерлари томонидан бузиб кирилди. Қозоғистонга шарафлар. Қозоғистон кучли” деган маънода ёзув қолдирилган.
Вазирлик расмийларининг Kun.uz’га берган маълумотига кўра, Киберхавфсизлик маркази билан сайт заифликлари устида ишланяпти.
“Вазирлик расмий веб-сайтини киберҳужумларга қарши ҳимоялаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилмоқда. Сайтда 1-2 заифликлар бор экан, ўзимизнинг дастурчилар тўғрилаяпти”, – деди вазирлик матбуот хизмати.
Давлат ташкилотлари расмий саҳифаси ҳакерлар ҳужумига учраши илк марта бўлаётгани йўқ. 2022 йил ноябр ойида Сенат сайти 14 ёшли ўсмирлар томонидан бузиб кирилганди.
Мавзуга оид
10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
10:49 / 29.01.2025
Россия 2024 йилда рекорд миқдордаги сайтларни блоклади
21:11 / 21.10.2024
«ГРУ» ва «ФСБ» ҳакерлари Грузия ҳукумати ҳамда компанияларини кузатиб келган — Bloomberg
12:58 / 28.09.2024