Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўрсатилган хизматлар бўйича туроператорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади
Туроператорларга кўрсатилган хизматлар учун хизматлар кўрсатилганини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қўшилган қиймат солиғининг 20 фоизини қайтариш хизматлар кўрсатилган ойдан кейинги ойнинг йигирма бешинчи кунидан кейин амалга оширилади.
“Кўрсатилган хизматлар бўйича туроператорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2023 йил 1 майдан бошлаб 2024 йил 1 июлга қадар тажриба тариқасида туроператор хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига улар томонидан 5 нафар ва ундан ортиқ норезидентларга хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи турпакетлар (жойлаштириш, автомобиль ёки темир йўл транспорти, экскурсия ва овқатланиш бўйича хизматлар қамраб олинган) бўйича чет эллик ҳамкорларига тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоиз миқдоридаги маблағлар республика бюджетидан субсидия сифатида қайтарилади.
Қуйидагиларни назарда тутувчи кўрсатилган хизматлар бўйича туроператорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланади:
- кўрсатилган хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини туроператорларга қайтариш тартиби;
- кўрсатилган хизматлар бўйича туроператорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш учун асослар;
- кўрсатилган хизматлар бўйича туроператорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтаришда солиқ органлари ва ғазначилик органларининг ўзаро ҳамкорлиги тартиби.
Белгиланишича, туроператорларга кўрсатилган хизматлар учун хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қўшилган қиймат солиғининг 20 фоизини қайтариш хизматлар кўрсатилган ойдан кейинги ойнинг йигирма бешинчи кунидан кейин амалга оширилади.
Мавзуга оид
16:08 / 24.05.2025
82 миллиард сўмлик ҚҚС тадбиркорларга ноқонуний қайтарилгани аниқланди – ДХХ
11:39 / 05.05.2025
Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди
12:11 / 27.03.2025
Барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўловчисига айланади
10:56 / 18.03.2025