Ўзбекистон | 12:50 / 21.10.2023
6967
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон, Россия ва Татаристон ишбилармонлар бизнес-форуми бўлиб ўтди

 Жорий йилнинг 17-18-19 октябр кунлари юртимизда, Ўзбекистон, Россия ва Татаристон ишбилармонлар бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда Татаристон Республикаси бош вазирининг ўринбосари-саноат ва савдо вазири О. Коробченко бошчилигидаги делегация иштирок этди. Делегация аъзолари орасида 30 нафар россиялик тадбиркорлар ҳам ташриф буюришди.

17-19 октябрь кунлари бўлиб ўтган бизнес-форум доирасида "Чирчиқ" ва "Жиззах" кимё-индустриал технопарклари фаолияти, хорижий инвесторлар учун тақдимотлар, road-show, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича музокаралар олиб борилди. Шунингдек, “Жиззах” технопаркининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Россия корхоналари Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, жумладан, "Чирчиқ" ва "Жиззах" технопаркларида ишлаш имкониятлари билан танишишди. Бизнес миссия дастури технопаркларга ташриф буюриш, бизнес-форум ва B2B учрашувларини ўтказишни ўз ичига олди.

Татаристон Республикаси бош вазирининг ўринбосари-саноат ва савдо вазири Коробченко икки давлат ўртасидаги савдо айланмасини кўпайтириш кераклигини таъкидлади:

“Шавкат Миромонович жуда аниқ вазифани қўйди. Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси сезиларли даражада ошиши керак. Бу йил бизнинг айланмамиз 50 фоизга ўсди, аммо биз уни кўпайтириш ва миллиард долларлик натижадан ўтишни мақсад қилганмиз. Бугун делегация таркибига Ўзбекистон Республикаси билан ҳали ҳамкорлик қилмаган компанияларнинг 45 вакили келди. Нефт-кимё маҳсулотларини қайта ишлаш каби корхоналар, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари, машинасозлик компонентлари ишлаб чиқарувчилари. Бугунги кунда Чирчиқдаги майдон ишлаб чиқилган ва у ерда 35 дан ортиқ резидентлар бор. Ҳурматли президентнинг қарорига биноан Жиззахда технопаркни ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди. Россиянинг яна иккита энг йирик иқтисодий зоналари Алабуга ва Кипмастер технопарки Навоий ва Бухорода шунга ўхшаш технопаркларни шакллантириш вазифасини олди. Агар бу амалга ошса, нафақат Татаристон компаниялари, Россиялик компаниялар ҳам келиб, ўзларининг саноат корхоналарини шакллантиришлари мумкин бўлган тўртта катта асосий платформа пайдо бўлади. Ўйлайманки, агар биз бугунги форум олдида қўйган ушбу вазифалар бажарилса бу мамлакатларимиз ўртасида иқтисодий муносабатларни ўрнатишда яна бир катта қадам бўлади”, - деди у.

“Чирчиқ” технопаркининг инвестиция портфели 1,5 миллиард долларни ташкил қилади. Ҳозирга қадар 10 миллион доллар қийматга эга бўлган 5 та лойиҳа ишга тушурилган, бу йилнинг ўзида яна 108 миллион доллар қийматдаги 12 та янги лойиҳа амалга оширилади.

Мавзуга оид