Ўзбекистон | 15:30 / 21.10.2023
10556
2 дақиқада ўқилади

Табиатни тиклашга ҳаракат — Поп миллий табиат боғи | Манзил

Миллий табиат боғлари – нафақат мавжуд ноёб экотизимни сақлаб қолиш, балки экотизимга ўзига етказилган зарарлардан кейин тикланиш имконини бериш мақсадида ҳам ташкил этилади. “Манзил” лойиҳаси шундай масканлардан бири – Наманган вилоятидаги Поп миллий табиат боғида бўлди.

1986 йил Украина ҳудудидаги Чернобел атом электростанциясида содир бўлган авария сабабли бутун бир ҳудуддан инсонлар олиб чиқиб кетилган. Бу тарихий воқеа аслида экологик катта бир муаммо бўлса-да, лекин бир вазиятни кўрсатиб берди. Орадан узоқ йиллар ўтиб, инсон аралашуви бўлмагани, табиатнинг ўз ҳолига ташлаб қўйилиши унинг ўзини ўзи тиклашига сабаб бўлди.

Бу воқеаларни бизга, Ўзбекистонга нима алоқаси бор, деган савол туғилади. Собиқ иттифоқ даврида чорвачилик учун ажратилган ва ҳозир ҳам давом этиб келаётган, инсонлар ва хонаки ҳайвонлар сабаб кўплаб ҳудудларда табиат ўзлигини йўқотган. Кундан кун ёмонлашиб бораётган экологик муҳитда бу масалаларни қайта кўриб чиқмасликнинг иложи йўқ.

Бугун шу ҳудудларнинг маълум қисмини қайта тиклаш, тўғрироқ айтганда табиатдан унга зарар берувчи омилларни чиқариб ташлаш бўйича ишлар бошланган. Шундай жойлардан бири – Поп миллий табиат боғи. Бугунги кўрсатувимизда шу жараён ва Наманган вилояти Поп туманининг ажойиб масканларини сизга таништирамиз.

Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус

Ушбу кўрсатув Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланди

Мавзуга оид