Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик ўқув курсларида ўқитилади
Мактаб директорларининг вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд ва захирага киритилган кадрлар орасидан танлаб олинади.
“Умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2024 йил 1 январдан бошлаб А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида умумий ўрта таълим муассасалари директор лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва махсус портал орқали уларга давлат намунасидаги менежерлик сертификатини электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклда бериш тизимини жорий қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга номзодлардан мактаб директорлари захираси шакллантирилади.
Бунда, мактаб директорларининг вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд ва захирага киритилган кадрлар орасидан танлаб олинади.
Мавзуга оид
12:31 / 08.04.2025
Ургутда гиёҳванд модда сотган мактаб директори 10 йилга қамалди
10:58 / 19.03.2025
Мактаб директори ва ўринбосарлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директорларининг ойлиги оширилади
17:12 / 13.09.2024
Самарқандда мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди
12:47 / 26.06.2024