Тошкент вилоятида портловчи моддани ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган юк машинаси тўхтатиб қолинди
DAF юк машинаси божхона кўригидан ўтказилганда унинг багажида йўловчи декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1,85 килограмм порох моддаси борлиги аниқланган.
Тошкент вилояти чегара божхона постида портловчи моддани ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган юк машинаси тўхтатиб қолинди.
Вилоят божхона бошқармаси хабарига кўра, “Яллама” чегара божхона постига кириб келган DAF юк машинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда унинг багажида йўловчи декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1,85 килограмм порох моддаси борлиги аниқланган.
Экспертиза хулосасига биноан порох моддаси портловчи моддалар таркибига киради. Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Мавзуга оид
18:08 / 01.10.2024
Божхона постида Ўзбекистонга олиб кирилаётган пневматик қуроллар ва 2,7 минг дона ўқлар тўхтатиб қолинди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:33 / 29.08.2024
Москва аэропортида радиоактив ҳайкалчани олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик тўхтатилди
18:13 / 22.08.2024