Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой «Марказий Осиё – Хитой» газ қувури янги линиясини қуришни жадаллаштирмоқчи
Қувурнинг ўтказиш қуввати йилига 30 миллиард куб метрни ташкил қилади.
Хитой миллий нефт корпорацияси (CNPC) «Марказий Осиё-Хитой» газ қувури қурилишини жадаллаштиришни режалаштирмоқда.
Қувур Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон орқали ўтади ва тармоқнинг D йўналишига айланади. Ҳозирги вақтда «Марказий Осиё – Хитой» газ қувурининг A, B, ва C йўналиши фаолият юритмоқда. D қувурининг қуввати йилига 30 миллиард куб метрни ташкил қилади.
Қайд қилинишича, янги тармоқнинг ўтказувчанлиги A, B, ва C йўналишларидан 50 фоиз ортиқ бўлади.
A, B, ва C линиялари Туркманистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудидан ўтади, лойиҳавий газ етказиш қуввати йилига 55 миллиард куб метрни ташкил этади. D линияси ишга туширилгач, Туркманистоннинг Хитойга газ етказиб бериш имконияти йилига 35 миллиарддан 65 миллиард куб метргача ошади.
Мавзуга оид
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025