Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея "яшил" технологияларни жорий этишни муҳокама қилмоқда
Амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Корея Республикаси атроф-муҳит вазири Хан Хва Жин Ўзбекистон экология вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков билан учрашув ўтказди.
Экология вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари, биохилма-хилликни сақлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва Орол денгизининг қуриган тубини тиклаш масалалари кўриб чиқилди.
Хан Хва Жин иқлим ўзгариши йўналишида магистратурада ўқишга ва экология соҳасида қисқа муддатли курсларда Жанубий Кореяда таълим олишга имконият борлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашув якунида Жусипбек Казбеков Хан Хва Жинни Самарқандда бўлиб ўтадиган учта халқаро анжуман - БМТнинг Чўлланиш бўйича махсус сессияси (CRIK21), Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турлари бўйича томонлар конференцияси (COP14) ва Иқлим ўзгариши форумига таклиф этди.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
13:18 / 12.05.2025
Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди
17:25 / 07.05.2025