Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал»нинг фантастик камбэки ва Кейннинг майдон марказидан голи. Европада кун ўйинлари
Шанба оқшомида Европа чемпионатларида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
Испания: Беллингҳем «Реал» учун класикони ютиб берди
«Барселона» – «Реал» 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 6 Гундўған, 1:1 – 68 Беллингҳем, 1:2 – 90 Беллингҳем.
«Барселона» – тер Стеген, Жоау Канселу (Ямал, 77), Мартинес, Кристенсен, Араухо, Балде, Гундўған, Гави, Лопес (Ромеу, 72), Жоау Феликс (Рафиня, 77), Ферран Торрес (Левандовски, 61).
«Реал» – Аррисабалага, Карваҳал, Алаба, Рюдигер, Менди (Камавинга, 52), Кроос (Модрич, 63), Валверде, Тчуамени, Беллингҳем, Винисиус Жуниор (Васкес, 90), Родриго (Ҳоселу, 63).
Огоҳлантиришлар: Лопес (17), Ферран Торрес (45), Карваҳал (61).
Класико — ҳамиша алоҳида воқеа. Нафақат Испания, балки бутун дунё учун, шунинг учун Хави бундай ўйинлар икки томонда ҳам ҳайрат уйғотувчи ўйинлар бўлиши ҳақида жуда тўғри сўзларни айтди. Шу билан бирга, бу сафар «Монжуик» стадионидаги ўйинда каталонияликлар сафида ҳам, мадридликлар сафида ҳам Куртуа, Эдер Милитао, Педри ва Френки де Йонг каби етакчи футболчилар майдонга туша олмасди.
Левандовски ва Кунде жароҳатдан тузалган бўлса-да, мезбонлар жамоаси бош мураббийи уларни бу мақомдаги ўйинга туширишга шошилмади. Таркиблардаги танлов имкониятлари чеклангани туфайли сюрпризлар ҳам кутиш ўринсиз эди. Менди ўтган турда ҳам чап қанотда ўйнаган, Араухонинг ўнг қанотга кўчирилиши — уни Винисиус Жуниорга бириктириш учунолдинги класиколарда ҳам қўлланган тажриба. Ўнг қанот ҳимоячиси Канселу эса олдинроққа чиқарилиб, тоза вингер сифатида туширилди.
Қанотларга бу қадар жиддий эътибор қаратилгани туфайли илк голли ҳужум марказдан юзага келди. Лекин бунда мезбонларга омад ҳам кулиб боқди, Тшуамени Гундўғанга қайта узатилаётган пасни тўхтатишга уринди, аммо ундан келган тўпни Алаба яна германиялик яримҳимоячига топширди ва кўк-анорранглилар уйдаги класикода 1999 йилдан буён энг тезкор голни урди.
16 дақиқада Кроос Гавининг босими остида тўп йўқотгач, Фермин Лопес жарима майдонига кириб зарба йўллади, аммо тўп устунга тегди. 30-дақиқада Жоау Феликс тўпни Рюдигердан олиб ўтиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганида эса Карваҳал унинг жарима майдонига кириб боришига йўл қўймади.
«Реал» шундан кейин ҳам ўйинини кучайтиришга ҳаракат қилмади. Мадридликлар дастлабки 45 дақиқаликда голли вазиятларни деярли яратишмади. Рюдигер узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди, Карваҳалнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. Беллингҳем Гави томонидан яхши қўриқланди, Винисиуснинг алдаб ўтишга ҳаракатлари кўп ҳолда тўп йўқотилиши ва унинг ҳакамга эътирозлари билан якунланди. Мадридликлар 2010 йил апрелидан буён илк бор биринчи бўлимда барселоналиклар дарвозаси соҳасига аниқ борган бирорта зарба бера олишмади. Гави ва Фермин майдон маркази учун курашда Беллингҳем ва Кроосдан яққол устун келишди.
Иккинчи бўлим бошида эса Иниго Мартинеснинг бош билан йўллаган зарбаси устунга тегди, қайтган тўпга Араухо йўллаган зарбани Кепа бартараф этди.
Анчелотти ўйинни барқарорлаштириш учун Камавинга ва Модрични майдонга ташлади. Мезбонлар қатор вазиятлардан фойдалана олмаганидан кейин, қоидага кўра ташаббус «Реал»га ўта бошлади. «Барселона» ҳужум чизиғини тўлиқ янгилади – Левандовски, Рафиня ва Ямал майдонга тушди. Аммо голни мадридликлар уришди, 68-дақиқада рақиб жарима майдони яқинида бўш қолдирилган Беллингҳемнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига тер Штеген қаршилик кўрсата олмади.
Дуранг ҳисоб ўйин учун мантиқий якундек кўринаётганди, аммо Беллингҳем яна ўзини кўрсатди. Модрич Карваҳалнинг ўнг қанотдан узатган тўпини ўзига бўйсундира олмади, лекин унинг тегинишидан кейин тўп Жудга бориб тушди. Англиялик футболчи эса яқин масофадан туриб тўпни тер Штегеннинг оёқлари орасидан ўтказди – ва бу ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда рўй берди. Беллингҳэм яна керакли вақтда керакли жойда пайдо бўла олди. Бу дубл орқали у турли класиколардаги турли вазиятлар билан бирга тарихга кирди.
Мадридликларнинг катта ўйинда қаҳрамонлик кўрсатиши кутилган бошқа бир футболчиси Винисиус эса майдонда фақат тортишувлар билан ёдда қолди.

У ҳисоб 2:1 кўринишини олганидан кейин алмаштирилди, аммо майдонни тарк этишда у тилини чиқариб, «Барса» фанатларини мазах қилди. Шу вақт Рафиня югуриб келиб, уни туртиб майдондан чиқаришни бошлади. Можаро юзага келмаслиги учун Анчелотти ҳам вазиятга аралашди ва том маънода шогирдининг қўлидан судраб олиб кетди. Худди безори ўғлини олиб кетгандек отадек.

Якунда «Реал»нинг «Барселона» билан фарқи тўрт очкога етди, Хави жамоаси «Жирона»дан ҳам шунча фарқ билан ортда қолмоқда.

Англия: «асаларилар» — «Стэмфорд Бриж»нинг даҳшатли туши
«Челси» – «Брентфорд» 0:2
Голлар: 0:1 – 58 Пиннок, 0:2 – 90+6 Мбемо.
«Челси» – Санчес, Дисаси (Жеймс, 67), Тиаго Силва, Колуилл, Кукуреля (Вашингтон, 81), Галлаҳер, Палмер, Кайседо (Угочукву, 81), Стерлинг, Мадуэке (Матсен, 67), Жексон.
«Брентфорд» – Флеккен, Роэрслев, Айер, Пиннок, Коллинз, Хики (Годдос, 84), Нергор, Йенсен (Онека, 64), Янелт (Ярмолюк, 76), Висса (Мопе, 76), Мбемо.
Огоҳлантиришлар: Мопе (56), Кайседо (78), Ониека (85), Годдос (90), Нергор (90).
Сентябр ойи охиридан буён мағлубиятга учрамаган «Челси» куннинг илк ўйинини жуда кучли бошлади, аммо кўкларнинг ғайрати фақат биринчи бўлим ўрталарига қадар етди. Ёки «Брентфорд» бир неча вазиятдан фойдалана олмаган мезбонларнинг (Мадуэкенинг зарбаси эса тўсинга тегди) суръатига мослашди.
Иккинчи бўлимда эса «асаларилар» рақибни қийнашга киришди. Санчес бир марта қутқарди, аммо кейинроқ рақиб жарима майдонига етиб келган ҳимоячи Пиннок бурчакдан келган узатмани дарвозанинг олис бурчагига жойлади. Қўшиб берилган дақиқаларда «Челси» ўйинни қутқариб қолиш учун тўлиқ куч билан олдинга ташланди, бурчак зарбаси ижро этилганида дарвозабон ҳам жарима майдонига етиб келганди, аммо тўп йўқотилгач меҳмонлар тезкор қарши ҳужум уюштирди ва Мбемо бўш дарвозани ишғол этди.
Talk about a rapid counter-attack... 😅@BrentfordFC | #CHEBRE pic.twitter.com/c2wYO3rcsz
— Premier League (@premierleague) October 28, 2023
Бу жамоалар қарама-қаршилигида уникаллик бор — Англия чемпионатида мезбон жамоанинг сўнгги ғалабаси 1946 йилга тўғри келади. «Брентфорд» — АПЛда «Стэмфорд Бриж»даги дастлабки уч ўйинида ғалаба қозонган илк жамоага айланди.
«Арсенал» – «Шеффилд Юнайтед» 5:0
Голлар: 1:0 – 28 Нкетиа, 2:0 – 50 Нкетиа, 3:0 – 58 Нкетиа, 4:0 – 88, пеналти Фабиу Виейра, 5:0 – 90+6 Томиясу.
«Арсенал» – Райя, Уайт (Томиясу, 66), Кивер, Салиба, Зинченко, Райс, Ҳавертц, Смит-Роу (Фабиу Виейра, 73), Мартинелли (Троссар, 66), Сака (Нелсон, 73), Нкетиа.
«Шеффилд Юнайтед» – Фодерингҳэм, Богл (Болдок, 71), Робинсон, Трасти, Томас, Макати (Флек, 71), Слиман (Осборн, 59), Норвуд, Винисиус, Ҳамер (Оне, 83), Брюстер (Арчер, 59).
Огоҳлантиришлар: Осборн (60), Богл (70), Норвуд (87).
«Челси»нинг мағлубияти — янги қурилаётган жамоа учун хос бўлган беқарорлик белгиси бўлди. «Арсенал»да ҳам шундай давр бўлганди, аммо ҳозир «канонирлар» — оёққа туриб олган жамоа ва бир кун олдинги ўйинда ғалаба эвазига биринчи ўринни мустаҳкамлаб олган «Тоттенҳэм»ни олдинга қўйиб юбормади. Ҳафта ўртасида Чемпионлар лигасида «Севиля»га қарши ўйин қаҳрамони бўлган Габриэл Жезус жароҳат олганди. Лекин унинг ўрнига тушган Нкетиа АПЛдаги илк ҳет-тригини нишонлади.
«Арсенал» сафида англиялик футболчилар бир ўйинда уч гол уриши саккиз йилдан буён кузатилмаганди — шу йил ёзда фаолиятини якунлаган Тео Уолкотт охиргиси бўлиб турганди. Нкетианинг учинчи голи энг чиройлиси бўлди, у жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлади. Унда тўртинчи гол бўлиши ҳам мумкин эди, аммо пеналти тепиш ҳуқуқини уни ишлаган Фабиунинг ўзига топширди - португалиялик футболчи эса голини бўлажак фарзандига бағишлади. Ўтказиб юборилган голлари сони 29 тага етган «Шеффилд Юнайтед» эса бир очко билан охирги ўринда қолмоқда — АПЛ тарихидаги энг ёмон старт.
«Вулверҳэмптон» – «Нюкасл» 2:2
Голлар: 0:1 – 22 Уилсон, 1:1 – 36 Лемина, 1:2 – 45, пеналти Уилсон, 2:2 – 71 Ҳванг Ҳи Чҳанг.
«Вулверҳэмптон» – Жозе Са, Семеду, Доусон, Килмен, Гомеш, Аит-Нури, Лемина (Гомес, 86), Траоре (Дойл, 54), Нету (Калайжич, 77), Ҳванг Ҳи Чҳанг, Матеус Куня.
«Нюкасл» – Поуп, Триппиер, Шер, Ласселс, Берн, Бруно Гимараэс, Лонгстафф, Алмирон (Уиллок, 72), Жоэлинтон, Гордон, Уилсон.
Огоҳлантиришлар: Берн (66), Ласселс (69), Триппиер (82), Аит-Нури (83), Лонгстафф (90).
Мавсум стартида қаторасига уч ўйинда ютқазган «Нюкасл» сентябр ойи бошида икки фронтда жанг олиб бора олмайдиган кўринаётганди. Тўғри, ўшанда «қарғалар»да ўта ноқулай тақвим юзага келганди - бу оралиқда «Манчестер Сити», «Ливерпул» ва «Брайтон» клубларига қарши ўйинлар ўтказилди. Энди эса ўша қора полосани ҳеч ким эсламаяпти, чунки Эдди Ҳау жамоаси Чемпионлар лигасида рақобатбардош жамоа бўла олишини кўрсатмоқда ва АПЛда ҳам вазият яхшиланган.
Шанба куни «Нюкасл»нинг ички биринчиликдаги мағлубиятсиз серияси олти ўйинга етди (+4=2), Уилсон эса Исакнинг сафдан чиқиши жамоага жуда ҳам жиддий зарба бўла олмаслигини кўрсатди. Каллумнинг шанба кунги биринчи голи кўп жиҳатдан ўзига хос бўлиб чиқди. Биринчидан, бу қайчи услубидаги зарба билан урилди. Иккинчидан, «Вулверҳэмптон» Уилсон премиер-лигада дарвозасини ишғол этган 23-жамоага айланди. Унга қарши камида тўрт ўйинда рақиб бўлган ва ундан гол ўтказмаган ягона жамоа эса... «Нюкасл».
Қолаверса, ушбу ҳужумчи 45 гол билан «қарғалар»нинг АПЛдаги энг яхши тўпурарлари рўйхатида учинчи ўринга чиқиб олди. 148 голга муаллифлик қилган Алан Ширерни қувиб етиш амалда имконсиз, аммо иккинчи ўриндаги Питер Бердслига етишга атиги уч гол қолди. Аммо унинг икки голи ҳам ғалаба учун етарли бўлмади, «Вулверҳэмптон»ни сўнгги вақтларда қадрдон «Молиня» стадионида енгишнинг имкони бўлмаяпти. «Бўрилар» ўз уйида «Ман Сити»ни енгди (2:1), мавсумни кучли ўтказаётган «Астон Вилла»ни ҳам очколардан маҳрум этди (1:1), энди эса «Нюкасл»га қарши ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди. Лекин шу куни мезбон жамоа мухлислари кайфиятини бузадиган бир ҳолат ҳам кузатилди — Педру Нету майдонни замбилда тарк этди. У бунгача Леминага голли узатма бериб, АПЛдаги энг яхши ассистент (7) мақомини мустаҳкамлашга улгурганди.

Италия: омадсизлик билан кураш - «Юве» уч гол урди, аммо фақат биттаси ҳисобланди
Ювентус – Верона 1:0
Гол: Камбьязо 90+6.
Ювентус – Шченсни, Ругани (Йилдиз, 87), Бремер, Гатти, Веа (Миретти, 46), Костич (Камбьязо, 62), Рабьо, Локателли, Маккенни, Кин (Кьеза, 62), Влахович (Милик, 82).
Верона – Монтипо, Фараони (Тшатшуа, 73), Давидович, Маньяни, Терраччано (Коппола, 90), Дойг (Лазович, 73), Дуда, Онгла (Суслов, 73), Фолоруншо, Журич, Бонаццоли (Сердар, 84).
Четлатиш: М.Аллегри, 90+6.
«Ювентус»нинг хавфли ҳудуд яқинида қолаётган «Верона»га қарши ўйини туринликлар форварди Мойзе Киннинг омадсизлик билан марафонига айланиб кетди. Ўз вақтида сариқ-кўклар жамоаси сафида ўйнаган форвард вазият кетидан вазиятларни йўққа чиқарди, бир амаллаб тўпни дарвоза тўрига киритганида эса — ишга янги технологиялар аралашди. Биринчи бўлимда офсайдни белгилашнинг яримавтоматик тизими кўрсатдики, Киннинг товонининг кичик қисми «ўйиндан ташқари» ҳолатда қолиб кетган. Иккинчи бўлимда эса VAR бош билан гол урган ушбу форвард ҳужумнинг бошланғич босқичида рақибдан қочиш вақтида унинг юзига зарба бериб юборганини қайд этди.
Қайсидир паллада Массимилиано Аллегрининг сабри тугади ва Кинни алмаштирди, ҳужумчи эса норозилигини очиқ намойиш этганича дарҳол кийим алмаштириш хонасига йўл олди. Фақат бу алмаштириш вазиятни ўнглай олмади. Қулай вазиятлардан фойдалана олмаслик, бир неча метр масофадан туриб дарвоза чизиғида пайдо бўлган ҳимоячига қарата зарба бериш, пеналти ишлаш учун беҳуда уринишлар... Аммо якунда Кин захира ўриндиғига қайтди ва қўшиб берилган еттинчи дақиқада тўп устунга тегиб қайтиши ҳамда Монтипонинг ажойиб сейвидан кейин Камбиясо барибир тўпни дарвозага жойлашига гувоҳ бўлди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқалари шу қадар ҳиссиётли кечдики, арбитр Аллегринини захира ўриндиғидан четлатди. Лекин якунда туринликлар ғалабага эришиб, А Серия пешқадамига айланиб олди. Жамоа бу поғонани сақлаб қолиши «Интер»нинг якшанба куни «Рома»га кечадиган ўйини натижасига боғлиқ.

Германия: бир бўлимда саккиз гол
Бавария – Дармштадт 8:0 (0:0, 8:0)
Голлар: 1:0 – 51 Кейн, 2:0 – 56 Сане, 3:0 – 60 Мусиала, 4:0 – 64 Сане, 5:0 – 69 Кейн, 6:0 – 71 Мюллер, 7:0 – 76 Мусиала, 8:0 – 88 Кейн.
Бавария – Нойер, Мазравий, де Лигт (Павлович, 77), Ким Мин Жэ, Дэвис (Крэтциг, 66), Киммих, Лаймер (Тел, 77), Коман (Мюллер, 65), Сане, Мусиала (Шупо-Мотинг, 77), Кейн.
Дармштадт – Шуэн, Бадер, Кларер (Ишервуд, 72), Маглица, Гясула, Нюрнбергер, Кемпе (Карич, 62), Шнелльхардт (Ҳонзак, 46), Мелем (Франич, 62), Скарке, Пфайффер (Циммерманн, 45).
Огоҳлантиришлар: де Лигт (38), Бадер (49), Нюрнбергер (69).
Четлатишлар: Киммиҳ (4), Гясула (21), Маглица (41).
350 кунлик танаффусдан кейин Мануэл Нойер «Бавария» дарвозасига қайтди ва иккинчи бундеслигадан чиқиб келган жамоага қарши ўйинда шериклари унга том маънода муаммо яратишди. 4-дақиқадаёқ Киммиҳ ўз жамоаси жарима майдони яқинида тўпни йўқотгач яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган рақибни газонга қулатиб, қизил карточка олди. Бу ажабланарли, аммо шу йилача баварияликларнинг ушбу етакчиси ҳеч қачон майдондан четлатилмаганди, февралдан буён эса унга икки бор қизил карточка кўрсатилди.
Кўп ўтмай Томас Тухел ҳам огоҳлантирилди, у жаҳлини тия олмасдан майдонга чопиб чиқди ва ҳакам уни футболчиси ортидан кийим алмаштириш хонасига юбориши ҳам мумкин эди. Аммо, умуман олганда, ҳакам ўйинни ёмон бошқармади. Ҳа, арбитр VAR тавсиясидан кейин вазиятни кўриб чиқиб Лаймер томонидан ишланган пеналтини бекор қилди, австриялик футболчини жарима майдонига кирмасидан олдин йиқитишганди. Бу вазиятда «Дармштадт» футболчиларидан бири майдондан четлатилди, 41-дақиқага келиб эса меҳмонлар тўққиз киши бўлиб қолишди.
Улар танаффусгача чидаб беришди, аммо кейин баварларнинг классик экзекуцияси бошланди. Бундай натижада тафсилотларни келтириш ортиқча, лекин бир бўлимда саккиз гол урилиши — ҳатто «10 га 9» форматида ҳам — уникал ҳодисадир. «Бавария»да бунақаси ҳеч қачон кузатилмаган. Бундан ташқари, бундеслигада ҳеч ким тўққизинчи турга келиб 34 гол уриб улгурмаганди. Кейн ҳам тарихий кўрсаткич қайд этди. Унинг мавсум стартида тўққиз ўйиндаги 12 аниқ зарбаси — Германия чемпионатидаги рекорд кўрсаткич, қолаверса шанба куни Ҳарри голларидан бирини майдон марказидан туриб урди. У жамоа сафида барча турнирлар доирасидаги 13 ўйинда 14 гол урган ва 7 голга узатма берган.

Лерой Сане ҳам ажойиб статистика қайд этмоқда: Бундеслиганинг тўққиз ўйинида саккиз гол. У Кейн билан тўпурарлар учлигини тўлдирган, олдинда фақат «Штутгарт» супертўпурари Серу Гирасси (14 гол).
Мюллерга эса ўз номини тарихга муҳрлаб қўйиш учун битта аниқ зарба етарли бўлди ва у энди қаторасига 15 мавсум давомида камида биттадан гол урган илк баварияликдир.
Гирассисиз ўйнаб, ўз уйида «Ҳоффенҳайм»га ютқазган «Штутгарт»нинг қоқилишидан фойдаланган баварияликлар биринчи ўринга кўтарилди ва камида «Байер»нинг якшанба кунги ўйини якунланганича шу ўринда қолади. Кейинги ҳафтада эса Дортмундга қарши немис классикаси бўлиб ўтади. У ерда — Киммиҳнинг дисквалификацияси ва Горецканинг жароҳати ҳам инобатга олинса — ўйнаш осон бўлмайди.
«РБ Лейпциг» – «Кёлн» 6:0 (4:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 15, пеналти Вернер, 2:0 – 40 Опенда, 3:0 – 43 Раум, 4:0 – 45 Опенда, 5:0 – 88 Шешко, 6:0 – 90 Баумгартнер.
«РБ Лейпциг» – Бласвиҳ, Ҳенриҳс, Клостерманн, Лукеба, Симакан, Раум (Ленц, 75), Шлагер, Айдара, Симонс (Олмо, 63; Карвалю, 70), Вернер (Баумгартнер, 63), Опенда (Шешко, 75).
«Кёлн» – Швэбе, Карстенсен, Шабо (Килиан, 46), Ҳюберс, Пакярада, Кайнц (Ҳусейнбашич, 70), Любичич, Майна (Алиду, 46), Мартел, Зелке (Ут, 77), Валдшмидт (Олесен, 70).
Огоҳлантиришлар: Симакан (19), Шабо (29), Розе (35), Олесен (72), Клостерманн (79), Баумгарт (82), Килиан (85).
Четлатиш: Олесен (80).
«Лейпциг»да ҳам бу турда муаммо бўлмади, жамоа тўпланган очколар сони бўйича Дортмунднинг «Боруссия» клубига етиб олди. «Бавария»дан фарқли ўлароқ, «ҳўкизлар» жамоаси барча масалани танаффусга қадар ҳал қилиб қўйишди, 40-дақиқадан кейинги оралиқда уч гол урилди. Йирик ҳисобни шу ҳафта сафга қайтган Вернер бошлаб берди, у ҳозирда Марко Розе жамоасида асосий ҳужумчи бўлмаса ҳам, «Лейпциг» тарихидаги энг яхши тўпурар. Айни вақтда жамоада асосий бўлган Опенда шу куни икки гол урди ва голлари сонини 8 тага етказди. Белгиялик футболчи жамоанинг бу мавсумдаги рекордига катта ҳисса қўшмоқда. Жамоа шу вақтгача тўққиз турда ҳеч қачон йигирматадан ортиқ гол урмаганди, бу мавсумда эса 25 гол уриб улгурди.

Кун статистикаси
- «Бенфика» дарвозабони Трубин Португалия чемпионатида 2 пеналти қайтарди. Лиссабонликлар жамоасида дарвозабонлар буни 40 йилдан буён уддалай олмаётганди.
- Бу мавсумда «Торино» дарвозабони Ваня Милинкович-Савич 5 та қуруқ ўйин ўтказди. Сербиялик посбон топ-5 лигаларда бу борада фақат «Ницца»даги Булке (7) ҳамда «Интер»даги Зоммердан (6) ортда қолмоқда.
- «Реал» яримҳимоячиси Беллингҳем ла лигада урган голлари сонини 10 тага етказди. Бу Зинедин Зиданнинг Мадриддаги исталган мавсумидаги натижасидан кўпроқ.
- «Ланс» ҳужумчиси Сотока лига 1 ва лига 2 ўйинларидаги голлари сонини 32 тага етказди ва жамоанинг XXI асрдаги энг яхши тўпурарига айланди.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
09:45 / 25.05.2025
«Бернабеу» Модрич ва Анчелотти билан хайрлашди. «Реал» фанатлари кўз ёшларини тия олмади
20:38 / 22.05.2025
Модрич «Реал»ни тарк этади
12:05 / 22.05.2025