Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларус ҳукумати БелАЭС қурилиши кечиккани боис Россиядан товон пули талаб қилди
«Бунга Россия жавобгардир», деди мамлакат президенти.
Беларус ҳукумати БелАЭС ишга туширилиши кечиккани сабабли Россия олдига товон пули тўлаш масаласини қўйди, деди Александр Лукашенко. Бу ҳақда «Коммерсант» ёзди.
«Келишувга кўра, биз улар (Россия) олдига товон тўлаш масаласини қўйдик. Буни яширишнинг ҳожати йўқ. Бунда ғайриоддий нарса йўқ эди. Аммо бу масала станцияни фойдаланишга топшириш муддати бузилгани учун кўтарилган ва бунинг учун Россия томони жавобгардир», деди Лукашенко.
Унинг қўшимча қилишича, Россия Беларусга ядро ёқилғисини «ўз станцияларига каби» сотишни ва беш йил муддатга кафолат беришни таклиф қилган.
Аввалроқ Лукашенко Беларус атом электр станцияси қурилиши якунлангани ва станция «тўлиқ қувватда» ишлаётганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, станция хавфсизлиги масаласи биринчи ўринда туради.
БелАЭС 1,2 ГВт қувватга эга иккита блокдан иборат. Лойиҳа қурилишининг бир қисми 10 миллиард долларлик Россия ҳукумати кредити ҳисобидан қопланди. «Росатом» АЭС қурилишида бош пудратчи бўлди. Биринчи энергия блоки 2020 йилнинг ноябрида, иккинчиси 2023 йил май ойида ишга туширилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025