Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Collins луғати йилнинг асосий сўзини танлади
Collins English Dictionary «AI» 2023 йилнинг асосий сўзи эканини эълон қилди.
AI (artificial intelligence) - бу сунъий интеллектни англатадиган қисқартма. Луғат сунъий интеллект атамасига «инсоннинг ақлий жараёнларини компютер дастурлари ёрдамида моделлаштириш» деб таъриф берди.
BBC News нашрининг Collins директори Алекс Бикрофтга таяниб ёзишича, 2023 йилда эътибор марказида бўлган технологиянинг жадал ривожланиши туфайли AI йил сўзи сифатида танланган. Компания маълумотларига кўра, жорий йилда бу атама тўрт баробар кўпроқ қўлланила бошланган.
Шунингдек, Collins томонидан 2023 йил учун танлаб олинган энг асосий сўзларнинг қисқа рўйхати қуйидагиларни ўз ичига олган:
- Deinfluencing - обуначиларни муайян маҳсулотлардан, турмуш тарзидан ва ҳоказолардан воз кечиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш;
- Nepo baby — карьераси машҳур ота-онасининг муваффақияти асосида қурилган шахс;
- Canon event - инсон шахсини шакллантириш учун муҳим бўлган воқеа;
- Greedflation - корхоналарнинг нархларни ошириш мақсадида инфляцияни баҳона сифатида ишлатиши;
- Semaglutide - иштаҳани ва қонда шакар миқдорини пасайтириш учун ишлатиладиган дори.
Collins луғати 2022 йилда асосий сўз сифатида «permacrisis» яъни «доимий инқироз»ни танлаб олган эди.
Мавзуга оид
23:35 / 27.05.2025
Янги сунъий интеллект модели ёлғон гапириш ва одамларни шантаж қилишни ўрганиб олди
19:21 / 27.05.2025
Маълумотлар хавфсизлиги, муаллифлик ҳуқуқи ва қонун лойиҳаси – Ўзбекистонда сунъий интеллект
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
18:15 / 20.05.2025