Жаҳон | 16:29 / 01.11.2023
15383
4 дақиқада ўқилади

Донецкдаги ёнғин ва Қримдаги «Юнармия». Уруш суратлари

Украинада урушнинг 615-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • БМТ текширувлари Харкив областининг Гроза қишлоғига россиялик ҳарбийлар томонидан зарба берилганини тасдиқлади. У ерда 59 киши ҳалок бўлган.
  • Carlsberg раҳбари Якоб Оруп-Андерсен компания Россиядаги активлари эгаллаб олиниши қонунийлаштирилиши учун Россия ҳукумати билан келишув тузмоқчи эмаслигини маълум қилди.
  • ФХХ Олег Царёвга суиқасд уюштиришда гумонланаётган шахс қўлга олинганини маълум қилди.
  • Украина хавфсизлик хизмати қўшиқчи Юлия Чичеринани уруш пропагандасида гумон қилмоқда.
  • Перм ўлкаси Соликамск шаҳридаги порох ишлаб чиқариш заводида портлаш рўй берди.
  • Францияда «Алфа-Групп» асосчиларидан бири Алексей Кузмичев қўлга олинди. У санкция режимини бузишда гумонланмоқда.
  • Волновахада тўққиз кишидан иборат оила аъзолари ўлдирилишида Узоқ Шарқдан бўлган икки ҳарбий гумонланиб қўлга олинди.
  • Украина тарафдори бўлган ҳакерлар Россиянинг «Мир» тўлов тизими оператори сайтини бузиб киришди.

Кун кадри. Майдандаги уруш қурбонлари ёдгорлигига келган уруш фахрийси

Оёқлари протез қилинган украиналик ҳарбий Киевдаги Мустақиллик майдонидаги ёдгорлик ёнидан ўтиб бормоқда. Ҳалок бўлган ҳар бир ҳарбий хизматчи хотираси учун битта байроқ ўрнатилган
Sergey Supinsky / AFP / Scanpix / LETA

Бахмут яқинидаги украин артиллериячилари 

Украин ҳарбийлари Бахмут атрофидаги позиция томон ҳаракатланмоқда
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Украина ҚКнинг қўлбола баравар ўт очиш реактив тизими билан қуролланган «Курт ва компания» жанговар отряди олдинги позицияда ракета учириш қурилмасини жойлаштирмоқда
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Дрон орқали мўлжал олаётган украин ҳарбийси
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Баравар ўт очиш реактив тизимидан зарба берилиши
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Донецкда ёнилғи цистерналарига берилган зарбадан кейинги ёнғин

ДХР ҳукумати 31 октябр куни кечқурун украин ҳарбийлари Донецкнинг Буденнов районини ўққа тутганини хабар қилди — натижада ёнилғи цистерналари ёниб кетган. Украина бу баёнотга муносабат билдирмаган. Цистерналар ёнгани ҳақида Россиянинг «Известия» газетаси ҳам хабар берган, унинг корреспондентлари зарба вақтида шу ерда бўлишган. Оккупация остидаги Донецк области маъмурияти раҳбари Денис Пушилин зарба оқибатида икки киши ҳалок бўлгани, улардан бири ФВВ ходими бўлгани, шунингдек 12 киши яраланганини маълум қилган. «Известия» хабарига кўра, корреспондент Евгений Биковский жароҳат олган — унинг кўкрак соҳасига осколка парчаси келиб теккан, жарроҳлик амалиёти зарурати юзага келган. Шунингдек, журналистлар Александр Мартемянов ва Алексей Полторанинда ҳам осколка жароҳатлари қайд этилган, аммо уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. ТАСС фотокорреспонденти Дмитрий Ягодкин ҳам зарба остида қолган.

Reuters / Scanpix / LETA

Қримдаги «Юнармия» 

«Юнармия» ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти сафига кирган қиз «Бўлажак командирлар мактаби» ўқув дастури доирасида пневматик милтиқдан ўқ отишни ўрганмоқда. Дастур доирасида дарс берувчи ўқитувчилар — Россия Қора денгиз флоти ҳарбий хизматчилари ҳамда Нахимов номидаги мактаб курсантлари. «Патриот» парки, Севастопол
Макс Ветров / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
«Юнармия» аъзолари тўсиқларни ортда қолдиришга тайёрланмоқда
Макс Ветров / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Мавзуга оид