Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияда Европа қитъасидаги биринчи космодром очилди
Континентал Европадаги биринчи орбитал космодромдан сунъий йўлдошлар учирилади.
Норвегия шимолий Аннёйа (Andøya) космодромини очди. Қироллик валиаҳд шаҳзодаси Ҳокон унинг очилиш маросимида иштирок этди ва рамзий лентани кесди, деб ёзди Space News.
Космодром Нордмолда, Арктика доираси ичидаги Аннёйа оролида жойлашган. Бу Европадаги биринчи орбитал космодром бўлиши кутилмоқда.
9 ой олдин қўшни Швецияда Эсранге космодроми очилган эди. Шундай қилиб, Норвегия ҳам космик пойгага қўшилди.
Германиянинг Isar Aerospace ракетасозлик компанияси космодромнинг учириш майдончаларидан эксклюзив фойдаланиш ҳуқуқига эга. Инфратузилма учириш майдончаси, фойдали юкларни бирлаштириш мосламалари ва миссияни бошқариш марказини ўз ичига олади. Космодромдан қуёш билан синхрон орбитага 700 килограммгача ва Ернинг пастки орбитасига 1000 килограммгача юк ташиш учун мўлжалланган икки босқичли Spectrum ракетасини учириш мумкин. Ҳозир компания ушбу ракетанинг якуний синовларига тайёрланмоқда.
Мавзуга оид
16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди
20:44 / 02.05.2025
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
22:17 / 29.04.2025
Шпицберген архипелагидаги ер майдони 300 млн еврога сотилиши мумкин
16:49 / 15.02.2025