Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистон фуқароларининг беш ойлик иш ҳақи ундириб берилди
Россияда беш ойдан бери иш ҳақини ололмай келаётган меҳнат мигрантларининг иш ҳақи ундириб берилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, Россиянинг Самара вилоятида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари Миграция агентлигининг мазкур ҳудуддаги вакилига ҳужжатлари ва ойлик иш ҳақини ундириш масаласида мурожаат қилган.
Ушбу фуқаролар Самара вилояти Красноярск туманидаги иссиқхоналарда иш берувчи билан шартнома тузмасдан меҳнат фаолиятини амалга оширган. Иш берувчи бундан фойдаланиб, беш ойдан буён 891 минг 812 рубль (9,6 минг доллар) миқдоридаги иш ҳақини тўламасдан ишлатган.
Вакиллик ходимлари томонидан иш берувчи билан алоқа ўрнатилган ва фуқаро аризаси юзасидан суриштирув ишлари олиб борилган. Натижада фуқароларнинг иш ҳақи ва ҳужжатлари тўлиқ қайтарилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025