Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда меҳнат мигрантлари пул ўтказмалари учун 30 фоизлик комиссия белгилаш таклифи билдирилди
Россиялик политолог мигрантларнинг Марказий Осиё мамлакатларига пул ўтказмаларидан 30 фоизлик комиссия ундиришни, шунингдек, банк карталаридан фойдаланганлик учун ҳақни ошириш ва нақд кўринишдаги пул олиб чиқиш лимитини камайтиришни мигрантлар муаммосига ечим сифатида таклиф қилган.
Россияда хорижий мигрантлар ҳаддан ташқари кўплиги муаммосини Марказий Осиё республикаларига пул ўтказмалари учун мажбурий 30 фоизлик комиссия жорий этиш орқали ҳал қилиш мумкин, деган «360» нашри билан суҳбатда политолог Алексей Ярошенко. Унинг фикрича, бу чора РФга меҳнат миграциясининг жозибадорлигини камайтиради ва шу билан биргаликда россияликларнинг турмуш даражасини оширади.
«Агар Россия банки мижози ўз уйига пул жўнатса, у пул ўтказмасининг мақсадларидан қатъий назар сумманинг 30 фоизини тўлаши керак. Банк бу пулларни махсус федерал бюлжет жамғармасига ўтказади, бу чора пуллар Россияда қолишини таъминлайди», — дея таклиф билдирган таҳлилчи.
У айрим ҳисоб-китоблар Марказий Осиёдан келганлар ҳар йили ўз ватанларига бир неча миллиардлаб рубл миқдоридаги пулларни юборишини кўрсатишини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бу пуллар шунчаки мамлакатдан олиб чиқиб кетилмоқда.
Ярошенко мигрантлар муаммосини ҳал қилишнинг яна бир иқтисодий чораси сифатида Россия банкларида Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қирғизистон фуқароларининг банк карталарига хизмат кўрсатиш учун ҳақни оширишни ҳам таклиф қилган. Шунингдек, у нақд кўринишдаги пул олиб чиқиш лимитини камайтириш лозимлигини таъкидлаган.
Бундан олдинроқ, Россияда чет эллик ишчилар учун патент қиймати бўйича қатъий белгиланган аванс миқдорини тўрт баробар ошириш таклиф этилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:12 / 26.05.2025
1 сентябрдан Москва ва Москва вилоятидаги мигрантлар геолокация бўйича кузатиб борилади
09:39 / 25.05.2025
АҚШ билан виза музокараси, Россиянинг талаблари ва билимли ёшларга мукофот — ҳафта дайжести
22:47 / 20.05.2025
Россия фуқаролигини олган 20 минг чет эллик Украинага қарши урушда қатнашмоқда — Бастрикин
22:06 / 20.05.2025