Жаҳон | 11:23 / 06.11.2023
7538
1 дақиқада ўқилади

Фаластин Ғазода дала касалхоналарини жойлаштириш зарурлигини эълон қилди

Соғлиқни сақлаш вазири Ғазода жарроҳлик операциялари касалхона йўлакларида ва телефон нури остида стерил бўлмаган муҳитда амалга оширилаётганини қайд этди.

Фото: Belal Khaled/Anadolu Agency

Фаластин соғлиқни сақлаш вазири Мэй Кайле Ғазо секторида дала касалхоналарини жойлаштириш зарурлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ғазодаги шифохоналар ишини давом эттириш учун ёнилғи, электр энергияси ва дори-дармон зарур. «Исроил ҳужумлари ва ёнилғи тақчиллиги сабабли 16 касалхона ва 51 тиббий марказ ишламай қолди», деди у.

Мэй Кайле Ғазо секторида 24 мингдан ортиқ ярадор билан курашишга ёрдам берадиган дала касалхоналарини жойлаштириш зарурлигига ишора қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, жарроҳлик операциялари шифохона йўлакларида ва телефон нури остида стерил бўлмаган шароитда амалга ошириляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари жаҳон ҳамжамияти ва халқаро тузилмаларни ярадорларни Мисрдаги шифохоналарга эвакуация қилиш ҳамда Ғазога ёнилғи ва тиббий буюмлар етказиб бериш чораларини кўришга чақирди.

Мавзуга оид