Ўзбекистон | 07:51 / 07.11.2023
6070
1 дақиқада ўқилади

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари мамлакатдаги миссиясини якунлаяпти

Мунир Мамедзаде 2020 йил сентябр ойида Ўзбекистондаги ваколатхона раҳбари лавозимига тайинланганди.

Фото: ТИВ

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзадени қабул қилди.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Мунир Мамедзаде ва унинг жамоасига самарали фаолият ҳамда Ўзбекистонда халқ учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, айниқса, болалар салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорлик билдирилди.

Мунир Мамедзаде 2020 йил сентябр ойида Ўзбекистондаги ваколатхона раҳбари лавозимига тайинлангани ҳақидаги ЮНИСEФ ижрочи директори Хенриетти Фор хатини ТИВга тақдим этган эди. У Озарбойжон фуқароси. Мунир Мамедзаде ЮНИСЕФнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ишлаб келган Саша Грауманн ўрнига тайинланган.

Мавзуга оид