Ташқи бозорларга чиқишни рағбатлантириш. Экспортёр компанияларга қандай имкониятлар тақдим этилди?
Экспортни ривожлантириш учун божхона ставкалари икки баравар камайтирилди, 3500 дан ортиқ маҳсулот турларига импорт ставкаси ва 1000 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар учун акциз солиғи нолга тенглаштирилди. Тўланадиган солиқлар 13 турдан 9 турга қисқартирилди.
Сўнгги йилларда савдони ривожлантириш Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналиши сифатида қаралмоқда. Ҳукумат ушбу соҳани ислоҳ қилиш, ундаги тартиб-қоидаларни соддалаштириш ва оптималлаштириш, тариф ва тарифсиз тўсиқларни олиб ташлаш, экспорт номенклатураси ва географиясини кенгайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Хўш, охирги йилларда бу борада нималар қилинди?
Солиқлар 13 турдан 9 турга қисқартирилди
Божхона маъмурияти соҳасида божхона тўловлари ставкалари икки баравар камайтирилди, 3500 дан ортиқ маҳсулот турларига импорт ставкаси ва 1000 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар учун акциз солиғи нолга тенглаштирилди.
Шу билан бирга, бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилди, экспорт-импорт операциялари давомида кераксиз ҳужжатларни талаб қилиш тартиби бекор этилди ва "ягона ойна" божхона ахборот тизими жорий қилинди.
Бу каби ишлар солиқ маъмурияти соҳасида ҳам амалга оширилди. Хусусан:
- тўланадиган солиқлар 13 турдан 9 турга қисқартирилди;
- солиқ органларининг солиқ тўловчининг дебиторлари ҳисобидан солиқ қарзларини ундириш ҳуқуқи бекор қилинди;
- солиқ имтиёзлари ва преференциялари фақатгина Солиқ кодексига биноан берилиш амалиёти жорий этилди;
- тадбиркорлар учун қулай солиқ тизими яратилиб, қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилди ва ҚҚСни қайтаришнинг тезлаштирилган тартиби жорий этилди;
- солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тартиби белгиланди ва солиқ ҳуқуқбузарлиги турига қараб жавобгарлик чоралари белгиланди;
- айланмадан олинадиган солиқнинг 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизлик солиқ ставкаси жорий этилди;
- экспортни реализация қилишдан олинган фойда тўлиқ солиқдан озод қилинди (2022 йил 1 ноябрдан);
Шунингдек, солиқларнинг камайтирилиши, солиқ имтиёзлари натижасида маблағлар тадбиркорлик субъектлари ҳисобида қолиб, уларнинг айланма маблағлари ошди (тадбиркорлар ихтиёрида 14 трлн сўм маблағ қолиши кутилмоқда).
Булардан ташқари сўнгги йилларда:
- экспортидан тушган валюта тушумини мажбурий сотиш тартиби барча экспортчи корхоналар учун бутунлай бекор қилинди;
- товар ва хизматлар экспортини кафолатланган тўлов (олдиндан тўлов, аккредитив, банк кафолати ва суғурта) мавжуд бўлмасдан хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқи берилди;
- умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан олиб чиқишга рухсат этилди;
- маҳсулотларни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзлар тақдим этилди;
Шу билан биргаликда Савдо саноат палатаси томонидан сўнгги даврда жами 600 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига умумий қиймати 548,7 млн доллар миқдоридаги маҳсулотларни хорижий мамлакатларга экспорт қилишда кўмаклашилди.
Экспорт қилувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилди, хусусан, "Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент фармони билан маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларини қоплаш учун маҳаллий корхоналарга субсидиялар берилмоқда, аккредитация ва сертификатлаш билан боғлиқ харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланмоқда.
Буларнинг натижасидан Ўзбекистоннинг экспорт географияси ҳам ортиб бормоқда. Жумладан, ушбу кўрсаткич 52 та янги давлатлар бозорлари ҳисобига кенгайтирилиб, Италия ва Латвияга ипакдан аёллар кўйлаги, Камерунга мис сим маҳсулотлари, Туркия ва Эронга тикув машинаси, Молдовага кир ювиш машинаси, Исроилга миллий чолғу асбоблари, Кореяга мош уни ҳамда Анголага автомобил эҳтиёт қисмлари илк марта етказиб берилди.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
09:40 / 22.11.2024
Октябрда Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин сотди
13:13 / 19.11.2024
Германия Ўзбекистонга 1 млрд евродан ортиқ қийматда маҳсулотлар экспорт қилди
17:40 / 14.11.2024