Қандай муассасалар қуролга эгалик қилиш рухсатномаси учун тиббий хулоса бериши маълум бўлди
Тиббий текширув касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида пулли асосда ўтказилади.
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан давлат соғлиқни сақлаш органларининг қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтказишни амалга оширишга рухсат берилган тиббиёт муассасалари рўйхати, тиббий текширувни ўтказганлик учун тарифнинг миқдори ва тиббий текширув натижаларига доир хулоса шакли тасдиқланди.
“Қурол тўғрисида”ги қонун 13-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролари ва махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахслар ходимлари ички ишлар органлари йўлланмалари бўйича давлат соғлиқни сақлаш органлари тиббиёт муассасаларида қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан даврий тиббий текширувлардан ўтиши керак.
Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Тиббий текширув касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида пулли асосда ўтказилади.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 10 ноябрдан кучга кирди.
Мавзуга оид
11:37 / 15.11.2024
ЕИ биринчи марта қуролни биргаликда сотиб олишни молиялаштиради
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 14.10.2024
WP: ЕИ қурол етказиб бериш ўрнига Украина ҲСКга сармоя киритмоқда
09:20 / 14.10.2024