Спорт | 16:25 / 16.11.2023
37257
2 дақиқада ўқилади

U-17 жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Испания билан ўйинда камбэк қилиб, кейинги босқичга чиқиш масаласини деярли ҳал қилди

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Индонезияда ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати 3-тури доирасида Испанияга қарши майдонга тушди.

Суракарта шаҳридаги «Манаҳан» стадионида кечган учрашувда европаликлар 10 ва 19-дақиқадаги голлар эвазига танаффусга ишончли ғалаба билан чиқишга яқин эдилар. Аммо рақиб дарвозабонининг қўпол хатосидан кейин Беҳруз Шукуруллаев 45+4-дақиқада ҳисобни қисқартирди – 1:2.

55-дақиқада эса Амирбек Саидов яккама-якка вазиятга чиқиб, ўйинда камбэкни амалга оширди – 2:2. Испанларга қарши дуранг натижа ўйин якунигача ўзгармади.

Шу тариқа, Испания 7 очко билан 1-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўлланма олди. Параллел ўйинда эса Мали Канадани йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, 6 очко билан 2-ўринда қолди. Ўзбекистон эса 4 очко билан 3-ўринни эгаллаган ҳолда плей-офф масаласини деярли ҳал этди. Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари айни дамда энг яхши натижага эга 3-ўринлардаги 4 жамоа сафида пешқадам бўлиб турибди.

U-17 жаҳон чемпионати. «B» гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон – Испания – 2:2 (0:2)
Голлар: Беҳруз Шукуруллаев 45+4, Амирбек Саидов 55 – Игор Ойоно 10, Роберто Мартин 19.
Ўзбекистон U17: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 4.Беҳрузжон Каримов (18.Жасур Ҳикматуллаев, 56) 5.Азиз Тўлқинбеков, 7.Лазизбек Мирзаев, 8.Беҳруз Шукуруллаев, 9.Амирбек Саидов (14.Шодиёр Шодибоев, 86) 13.Беҳруз Жуматов, 16.Муҳаммадали Реимов, 17.Оллоберган Каримов (3.Яҳё Ўринбоев, 86), 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Дилшод Абдуллаев.
Испания U17: 1.Раул Хименес, 4.Йон Мартин, 7.Пабло Лопес (19.Даниэл Янез, 64) 8.Роберто Мартин, 11.Пеио Хуестамендиа (20.Яго Пауло, 75) 12.Игор Ойоно (9.Марк Гуиу, 80) 14.Изан Мерино, 15.Андрес Куенка, 16.Марк Бернал (8.Пау Прим, 65), 17.Оскар Меса, 18.Куим Жунйент (10.Хуан Эрнандес, 65).

В гуруҳи. Якуний жадвал:

Мавзуга оид