Жаҳон | 17:40 / 17.11.2023
12536
6 дақиқада ўқилади

Изюмдаги вайронгарчилик ва Лвивдаги ҳарбий асирлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 631-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Урушга қарши варақалар тарқатгани учун қўлга олинган россиялик рассом Саша Скочиленко  бўйича етти йилга қамалди.
  • Володимир Зеленский Украина Қора денгизда ташаббусни Россиядан тортиб олганини маълум қилди — у ерда украин дронлари ҳаракатланмоқда.
  • Украинада президент Зеленский офисининг собиқ вакили Олекси Арестовичга қарши жиноят ҳақида билатуриб, ёлғон хабар бериш моддаси бўйича жиноий иш очилди.
  • Канада россиялик миллиардер Олег Бойкога қўлланган санкцияларни бекор қилди. Унинг Finstar инвестиция ҳолдингининг асосий бизнеси — молиявий технологиялардир. Шунингдек, Бойконинг активлари орасида «Рив Гош» парфюмерия тармоғи ҳамда кўнгилочар саноат соҳасида фаолият юритувчи Ritzio Entertainment компанияси ҳам бор.
  • Эстония Россия билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини қисман ёки тўлиқ ёпди. Аввалроқ Финландия ҳукумати 18 ноябрга ўтар кечаси Россия билан чегарадаги тўртта назорат-ўтказиш пункти ёпилишини маълум қилганди. Норвегия ҳам чегарадаги ягона пункт ёпилиши мумкинлигини истисно этмаган.

Изюмдаги вайронгарчилик

Изюм яқинидаги ўрмоннинг артиллерия ҳужумидан кейинги кўриниши. Россиялик ҳарбийлар шаҳарни урушнинг илк ҳафталарида эгаллаб олган, Изюм 2022 йил сентябрдаги қарши ҳужумдан кейин Украина қуролли кучлари назоратига қайтган
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Изюмнинг кўриниши
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Болалар ўйнайдиган футбол майдони ёнига тушган снаряд ҳосил қилган ўра
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Лвив областидаги колонияда россиялик ҳарбий асирлар

Икки томондаги ҳарбий асирларнинг аниқ миқдори маълум эмас, аммо гап минглаб кишилар ҳақида боради. Улар сақланадиган шароитлар тўғрисидаги маълумотлар — бир-бирига тескари. Россия ҳукуматидан фарқли ўлароқ, расмий Киев мустақил журналистларга асирлар сақланадиган бир қанча лагерларга киришга рухсат берган ва уларнинг барчаси қулай шароитларда яшашини маълум қилган. Шу билан бирга, 2022 йил ноябрда Украинада инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ мониторинг миссияси раҳбари Матилда Богнер тақдим этган ҳисоботда россиялик асирларнинг сақланиши масаласига ҳам тўхтаб ўтилган. Сўралганларнинг айримлари калтаклангани, қийноққа солингани ва «таҳқирловчи шароитлар»да ушлаб турилганини айтишган. Шунингдек, Богнер «ҳарбий ҳаракатлардаги иштирокини тўхтатган шахслар қатл қилингани» билан боғлиқ маълумотлар мавжудлигини айтган. Украинадагилар бу ҳолатлар текширилишини ваъда қилган.

«Медуза» аввалроқ украиналик ҳарбийлар (жумладан, эгаллаб олинган ҳудудлардаги тинч аҳоли вакиллари) сақланадиган махфий қамоқхоналар, шунингдек, уларга таҳқиромуз муносабат кўрсатилиши ҳақида ҳикоя қилганди. Шунингдек, алмашув доирасида асирликдан қайтган украин ҳарбийлари ҳам калтаклаш ва қийноққа солиш ҳолатлари ҳақида айтиб беришган.

Россиялик ҳарбий асирлар колоннаси Лвив областидаги изоляторда.
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбий асирлар Лвив областидаги қамоқхоналардан бирининг ҳудудида мебел ясамоқда
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA

Фронт бўйидаги Покровскдан эвакуация

Покровск аҳолиси вакиллари эвакуация поездига чиқмоқда. Шаҳар Донецк областида фронт чизиғидан 35 километр масофада жойлашган
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Етти ёшли Ева эвакуация поездида. У ўз онаси Олга билан бирга Покровскдан кетмоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Селидово ўққа тутилиши оқибатлари

Донецк областининг Селидово шаҳри аҳолиси россияликлар зарбасидан кейин қутқарув ишлари боришини кузатмоқда. РФ армияси Селидовога 15 ноябр куни зарба йўллаган. Ракеталардан бири кўп қаватли турар жой биносига урилган. Украина ФВДХнинг сўнгги маълумотларига кўра, икки киши харобалар остида қолиб ҳалок бўлган, яна уч киши яраланган. Селидово оккупация остидаги Донецкдан 40 километр масофада жойлашган
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Лиман остонасидаги россиялик артиллериячилар

Россиялик ҳарбий хизматчи Лиман яқинидаги позицияда Д-30 гаубицасига снаряд ташимоқда— Донецкдан юз километр масофадаги стратегик аҳамиятга эга ушбу шаҳар тўрт ой Россия оккупация остида бўлганидан кейин 2022 йил октябрида Украина ҚК назоратига қайтганди
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбийлар Д-30 гаубицасидан ўт очишга тайёрланмоқда
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Гаубицадан украин позициялари томон ўт очилиши
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Саша Скочиленко ҳукм ўқилиши олдидан

Петербургдаги Василеостровский район суд рассом Саша Скочиленкони Россия армияси тўғрисида «фейк» тарқатишда айбдор деб топди ва етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Скочиленко 2022 йил апрелида, дўкондаги маҳсулотларга нарх белгилари ўрнига урушга қарши варақалар ёпиштириб чиққани учун қўлга олинганди. Рассом бир ярим йил муддатни тергов изоляторида ўтказди, унга бир қанча касалликлар ташхиси қўйилган. Скочиленконинг ўзи ва адвокатлари колониядаги қамоқ жазоси малакали тиббий ёрдам ололмаслиги туфайли рассомнинг ҳаётига хавф туғдиради.

Саша Скочиленко полициячилар ҳамроҳлигида Петербург судига олиб келиниши
Антон Ваганов / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид