Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қатар коррупцияга қарши кураш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Қатар Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш маркази директорининг маслаҳатчиси Ёсир Рефаи билан учрашув ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, Қатар томони Ўзбекистон раҳбариятининг коррупцияга қарши кураш соҳасида олиб бораётган ислоҳотларини юқори баҳолади. Ушбу соҳадаги сезиларли ютуқлар халқаро ташкилотлар томонидан ҳам эътироф этилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, мамлакатда коррупцияга йўл қўймаслик, уни олдини олиш, давлат харидларини тўла назорат қилиш, имзоланган шартномалар асосида келишувларни тўлақонли амалга ошириш механизмлари жорий қилингани қайд этилди.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида тегишли ваколатли органлар ўртасида халқаро анжуманлар ўтказиш, ушбу йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан доимий равишда тажриба алмашиш, ёш кадрлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
07:50 / 22.05.2025
Пентагон Қатар томонидан Трампга совға қилинган самолётни қабул қилди
11:45 / 15.05.2025
Трамп Қатарда нима қилди: миллиардлик битимлар, ҳашамат ва АҚШ президенти оиласининг шахсий манфаатлари
11:30 / 12.05.2025
Трамп маъмурияти Қатардан «учар сарой» олади
10:14 / 02.05.2025