Спорт | 20:23 / 24.11.2023
25302
2 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» яна Суперлига чемпионига айланди

Тошкент жамоаси учун бу 16-чемпионлик.

Фото: Суперлига

Суперлига 25-тури доирасида «Пахтакор» «Сурхон»га қарши баҳсда ғалабага эришиб, муддатдан аввал Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Тошкентдаги бу ўйинда «шерлар» расман меҳмон саналса-да, «Сурхон»га қарши ўз майдонида ўйнади. Учрашувнинг 53-дақиқасида Саитов ҳисобни очган бўлса, 66-дақиқада Турғунбоев иккинчи голга муаллифлик қилди – 2:0.

72-дақиқада эса термизликлар форварди Нимели ҳисобни қисқартирди – 2:1. Бу натижа ўйин охиригача ўзгармади ва «Пахтакор» очколари сонини 53тага етказиб, турнир якунланишидан бир тур олдин расман Ўзбекистон чемпионига айланди. «Шерлар» кетма-кет 5-йил бош совринни ҳеч кимга бермаяпти.

Бу турда очко йўқотган «Насаф» 47 очко билан 2-ўринда бормоқда, «Навбаҳор» эса 46 очко билан 3-ўринда. Термиз клуби эса 37 очко билан 7-ўриндан жой олган.

Суперлига. 25-тур
24 ноябр (жума)
«Сурхон» - «Пахтакор» - 1:2

Ҳакам: Шавкат Насибуллаев
Голлар: Сильванус Нимели 72 – Дилшод Саитов 53, Азизбек Турғунбоев 66.

«Сурхон»: 1.Артём Потапов, 2.Бобиржон Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5.Азизбек Пирмуҳаммадов (66.Беҳруз Шайдулов, 71), 6.Артём Сокал, 7.Достонбек Турсунов (99.Комрон Сайдазимов, 83), 10.Тамирлан Жамалутдинов (9.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 46), 15.Диёр Рамозонов, 18.Сильванус Нимели, 19.Нуриддин Ҳасанов, 27.Асилбек Жумаев (77.Асадбек Каримов, 71).

«Пахтакор»: 36.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров (40.Кими Мерк, 71), 3.Ҳожиакбар Алижонов (77.Дилшод Саитов, 8), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Драган Черан (с), 11.Пўлатхўжа Холдорхонов (20.Ҳожимат Эркинов, 54), 17.Достонбек Ҳамдамов (8.Азизбек Турғунбоев, 54), 27.Сардор Собирхўжаев (28.Диёр Холматов, 46), 34.Фаррух Сайфиев, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

Турнир жадвали:

 

Cўнгги 26-тур:

Мавзуга оид