Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий ижро органларининг қурилиш соҳасига оид айрим ваколатлари бекор қилинади
Шаҳарсозлик кодексига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш бўйича ваколатлари бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиляпти.
Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Сенаторлар томонидан Шаҳарсозлик кодексига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш бўйича ваколатлари бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилаётганлиги муҳим аҳамиятга эгалиги айтиб ўтилди.
Қайд этилганидек, қонун архитектура ва қурилиш соҳасидаги ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этишга, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантиришга, шунингдек, спорт-таълим ташкилотларининг моддий-техника базасини яхшилашга хизмат қилади.
Қонунда юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектлари меҳнат шартномасини тузган ҳолда беш нафаргача доимий ходимни ёллаш, шунингдек бир оилавий корхона иштирокчисига бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиш ҳуқуқини бериш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, Божхона кодексига давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган махсус спорт кийим-бошлари, пойабзал, спорт анжомлари ва жиҳозлари ҳамда ускуналарининг эллик фоизи учун божхона божини тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар берилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
19:08 / 13.05.2025
Тошкентда автобуслар учун йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
17:27 / 05.05.2025
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади
16:10 / 05.05.2025
Тошкентдаги Қўйлиқ бозори ёпилмаслиги маълум қилинди
20:46 / 18.04.2025