Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва ИҲТ қиш мавсуми олдидан афғон халқига ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилди
Ўзбекистон президентининг ва ИҲТнинг махсус вакиллари Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Афғонистон бўйича яхлит позициясини ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) Афғонистон бўйича махсус вакили Тариқ Бахит билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Афғонистондаги бугунги вазият ва ИҲТга аъзо давлатларнинг яхлит позициясини ишлаб чиқиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар Афғонистонда инсон ҳуқуқлари, айниқса, аёллар ва қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, қиш мавсуми олдидан афғон халқига инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлигини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
15:43 / 14.05.2025