Ўзбекистон | 07:38 / 28.11.2023
12228
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда профилактика инспекторлари ваколатлари кенгайтирилиши кутиляпти

Фуқаролар томонидан ер бериш тартибини бузиш ҳамда ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва ушбу ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати профилактика инспекторларига ҳам берилади.

Фото: Kun.uz

«Ер ва ерости бойликларини асраб қолиш ва муҳофаза қилишдаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа Ўзбекистон президенти администрациясининг 2023 йил 13 октябрдаги «Бухоро ва Навоий вилоятларида суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ўрганиш натижалари юзасидан» топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. 

Қонун лойиҳаси билан мамлакатда ерости бойликларини асраб қолиш ва муҳофаза қилиш, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ноқонуний қазиб олинишига чек қўйиш мақсадида ушбу қилмиш учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, фуқаролар томонидан ер бериш тартибини бузиш ҳамда ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва ушбу ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати профилактика инспекторларига ҳам берилиши кутиляпти.

Мавзуга оид