Жаҳон | 00:23 / 29.11.2023
7277
1 дақиқада ўқилади

ҲАМАС гаровга олинганларнинг бешинчи гуруҳини озод қилди

10 нафар исроиллик Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ходимларига топширилди.

Фото: Reuters

28 ноябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ходимларига гаровга олинганларнинг яна бир гуруҳини топширди. Бу ҳақда Interfax хабар берди.

«ҲАМАС гаровга олинганларнинг бешинчи гуруҳини Қизил Хочга топширди», дейилади хабарда.

Бу гуруҳда 10 нафар исроиллик борлиги аввалроқ хабар қилинган эди.

Ўз навбатида, Haaretz газетаси 28 ноябр куни кечқурун Исроил қамоқхоналаридан 30 нафар фаластинлик - 15 аёл ва 15 бола озод этилиши режалаштирилганини хабар қилди.

Бир кун аввал Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ яна икки кунга узайтирилган эди.

Исроил вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувда сулҳнинг максимал муддати 10 кун бўлиб, бу муддат давомида Исроил 300 маҳбусни озод қилади.

Исроил матбуотига кўра, вақтинчалик сулҳ кучга кирган пайтдан бери 50 нафар исроиллик ва 150 нафар фаластинлик дастлабки келишув шартларига мувофиқ озод этилган.

Мавзуга оид