Жаҳон | 13:16 / 29.11.2023
2689
2 дақиқада ўқилади

Европарламент ва Рада ўзаро англашув меморандумини имзолади

Европарламент ва Украина Олий радаси раислари Брюсселда учрашди. Европа Иттифоқи парламенти меморандумни Украина сиёсий институтларини ЕИга интеграцияга тайёрлашнинг энг муҳим элементи деб атади. 

Фото: Twitter / r_stefanchuk

Европарламент раиси Роберта Метсола ва Украина Олий радаси раиси Руслан Стефанчук 28 ноябр, сешанба куни Украина ва Европа парламенти ўртасида янгиланган ўзаро англашув меморандумини имзолади. 

«Мен Бельгияга амалий ташрифни бошлаяпман. Асосий мақсад - Украинанинг Европа интеграцияси ва аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошлаш билан боғлиқ муҳим қарорларни илгари суриш учун саъй-ҳаракатларни сафарбар қилиш. Шунингдек, биз Рада ва Европа парламенти ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолашга тайёрланяпмиз, бу муҳим ҳужжат», - дея изоҳ берди Брюсселга ташриф буюрган Стефанчук. 

«Ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам» 

Брюсселда меморандумнинг имзоланиши «кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам» ва «Украина сиёсий институтларини Европа Иттифоқига интеграцияга тайёрлашнинг энг муҳим элементи» деб аталди. Европарламент раислари конференцияси Европа кенгашининг Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақомини бериш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади. Бундан ташқари, Брюссел Киевни урушни енгиб ўтишда қўллаб-қувватлашига ишонтирди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид