Ўзбекистон | 11:39 / 30.11.2023
12054
1 дақиқада ўқилади

Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Шоятбек Бобоев Андижон вилоятининг Пахтаобод туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Бобоев 2022 йил октябридан туманга ҳокимлик қилиб келган Азизбек Латифжоновнинг (собиқ фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари) ўрнини эгаллади. Лавозимидан олинган Латифжоновнинг бошқа ишга ўтган-ўтмаганлиги ҳақида маълумот берилмаган

Шоятбек Бобоев 1981 йилда Хонобод шаҳрида туғилган. 2011 йилда (сиртқи) Андижон қишлоқ хўжалик институтини, 2016 йилда Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У «Uz-koje», «Ўзбекистон темирйўллари», «Тошкент механика заводи» акциядорлик жамиятлари, Хўжаобод тумани ҳокимлиги ва учта вазирликда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Ҳоким лавозимига қадар у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг машинасозлик (ускунасозлик) ва электротехника саноати бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Мавзуга оид