Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон бош вазири ўринбосари мамлакатни фоҳишахоналардан тозалашни буюрди
Қамчибек Ташиев бунинг учун ҳуқуқ-тартибот идораларига 24 соат мухлат берди.
Қирғизистон бош вазири ўринбосари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбари Қамчибек Ташиев 30 ноябр куни ҳуқуқ-тартибот идораларидан интим хизмат кўрсатувчи муассасаларни 1 декабрга қадар ёпишни талаб қилди.
Бу ҳақда у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Балиқчи шаҳридаги навбатдаги хизмат биноси очилиши маросимида айтиб ўтди.
Ташиев фоҳишахоналар фаолиятини давом эттираётганини билса, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маҳаллий бўлимлари раҳбарлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ишдан бўшатишини ваъда қилди.
Ташиев, шунингдек, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг устувор вазифалари коррупцияга қарши курашиш эканлигини яна бир бор таъкидлади.
Аввалроқ, Ташиев Қирғизистонда уюшган жиноятчиликка қарши муросасиз кураш давом эттирилишини эълон қилган эди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025