Ўзбекистон | 09:26 / 05.12.2023
12149
2 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти судига янги раис тайинланди

Президент фармойиши билан суд тизимида тайинловлар амалга оширилди.

Фото: pexels.com/Towfiqu barbhuiya

Навоий вилояти судига янги раис тайинланди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши хабар берди.

Абдулло Садуллоевич Аллаев судялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Ялгашев Гиёсиддин Тулкинович судялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;

Илёсжон Яқубжонович Усмонов судялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари, президентнинг тегишли фармойишига мувофиқ, ёзма аризаларига асосан Хамидулла Насимович Кудратов Навоий вилоят судининг раиси лавозимидан, Абдуманнон Муротович Шайдоев Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод қилинган.

Мавзуга оид