Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий ҳарбий госпитал Қуролли кучлар Бош ҳарбий госпитали этиб қайта ташкил этилади
"Ҳарбий-тиббий кадрларни тайёрлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали Қуролли кучлари Бош ҳарбий клиник госпитали этиб қайта ташкил этилади.
Қуролли кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси ва госпитал нуфузини халқаро даражага кўтариш бўйича қуйидагилар устувор йўналишлар этиб белгиланади:
таълим жараёнини ва илмий-тадқиқот ишларини даволаш-диагностика жараёни билан узвийликда ташкил этиш, халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва инновацион ўқув-услубий материалларни кенг жорий этиш, академиянинг клиник базаларида назарий билим ҳамда амалиётнинг уйғунлигини таъминлаш учун зарур шароитлар яратиш;
академиянинг таълим дастурларини WFME ҳамда госпитални ISO, JCI, ISQuaEEA каби халқаро стандартларга мослаштирган ҳолда босқичма-босқич аккредитациядан ўтказиш;
илғор хорижий тажриба асосида шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг замонавий тизимини жорий этиш;
республика ва хорижий давлатларнинг етакчи тиббий таълим, даволаш ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кенг ва доимий ҳамкорлигини ўрнатиш орқали уларнинг ўқув-педагогик, илмий ва даволаш-диагностика салоҳиятини ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг касбий даражаси ва маҳоратини узлуксиз ошириб бориш;
академия ва госпитал фаолиятига илғор хорижий менежмент ва маркетинг, тиббий реабилитация тизимларини жорий қилиш, уларнинг моддий-техник базасини доимий равишда ривожлантириб бориш;
академия ва унинг тузилмасидаги Ҳарбий тиббиёт илмий тадқиқот институти имкониятларини тактик, оператив ва стратегик бўғинда қўшинлар тиббий таъминотининг долзарб муаммоларини мунтазам ўрганиб боришга йўналтириш, уларни бартараф этиш мақсадида Қуролли кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
ҳарбий хизматчилар соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилишига олиб келаётган сабаб ва омилларни барвақт аниқлаш чораларини кўриш, мақсадли скрининг ҳамда тўғри овқатланиш асослари, касалликлар профилактикаси, кун тартибини тўғри ташкиллаштириш ва зарарли одатлардан воз кечиш бўйича тарғибот тадбирларини йўлга қўйиш ва амалга ошириш;
дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ҳамда юқори технология ва далилларга асосланган даволаш-диагностика стандартларини киритиш.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:00 / 20.05.2025
ЕИ давлатлари янги мудофаа жамғармаси бўйича келишиб олди
14:34 / 20.05.2025
ЕИ ва Британия мудофаа ва савдо ҳамкорлигини тиклайди
18:33 / 19.05.2025