Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси бўлди
У шу пайтга қадар ТИВ бошқармаси ва департаментини бошқариб келаётганди.
Ўзбекистоннинг Испаниядаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Фаррух Турсунов Мадрид шаҳрига борди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Дипломат 1973 йилда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.
Фаррух Турсунов Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 1994 йилдан буён турли лавозимларда ишлаган, жумладан, атташедан тортиб то департамент директори лавозимида фаолият олиб борган. Шунингдек, президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашида, Қозоғистон (2008−2012 йиллар) ва Япониядаги (2012−2017 йиллар) элчихоналарга раҳбарлик қилган.
Тайинловга қадар у 2018 йилдан буён ТИВнинг Стратегик таҳлил ва прогнозлаш бош бошқармаси, шунингдек, Йиғма ахборот-таҳлил департаментини бошқариб келаётганди.
У Мадриддаги дипломатик миссияга 2017 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Жаҳонгир Ғаниев ўрнига тайинланди.
Мавзуга оид
20:24 / 14.12.2024
Қайси мамлакат иқтисодиёти 2024 йилда энг яхши натижаларга эришди?
10:20 / 14.06.2024
Ўзбекистон ва Испаниянинг хусусий юк ташувчи авиакомпаниялари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
14:21 / 31.05.2024
Испанияда каталониялик айирмачилар учун амнистия тўғрисидаги қонун қабул қилинди
12:37 / 22.05.2024