Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ноқонуний қўлга киритилган маълумотлар базасидан фойдаланган журналистлар 10 йилгача қамалиши мумкин
Россиялик депутатлар ва сенаторлар гуруҳи Давлат думасига сиздирилган шахсий маълумотлардан фойдаланганлик учун жиноий жазо жорий этиш, шунингдек маълумот сиздирганлик учун жазони кучайтирувчи қонун лойиҳалари пакетини киритди.
Ташаббус муаллифлари «Единая Россия» партияси аъзолари — сенаторлар Андрей Турчак, Андрей Клишас, Ирина Рукавишникова, Константин Долгов ва Артём Шейкин, шунингдек, депутатлар Александр Хинштейн, Ирина Панкина, Дмитрий Вяткин ва Антон Немкин бўлди.
Улар қуйидаги хатти-ҳаракатлар учун жазо жорий этишни таклиф қилишмоқда:
- Ноқонуний йўл билан қўлга киритилган шахсий маълумотлардан фойдаланиш, узатиш, тўплаш ва сақлаш учун — 4 йилгача озодликдан маҳрум қилиш; агар ахборотлар «махсус тоифадаги маълумотлар»дан ёки биометрик шахсий маълумотлардан иборат бўлса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
- Шахсий маълумотлардан «ғаразли манфаатлар»да фойдаланиш орқали жуда катта миқдорда зарар етказиш, ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки хизмат вазифасини суиистеъмол қилган ҳолда ноқонуний фойдаланиш — 6 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 1 миллион рубл миқдорида жаримага тортиш.
- Худди шу ҳаракатлар шахсий маълумотларни хорижга узатиш билан содир этилган бўлса — 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 2 миллион рубл миқдорида жаримага тортиш таклиф қилинмоқда. Агар шу ҳаракатлар оғир оқибатларга олиб келган бўлса ёки уюшган гуруҳ томонидан амалга оширилса — 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 миллион рубл миқдорида жаримага тортиш кўзланмоқда.
- Шахсий маълумотлардан иборат ахборотларни ноқонуний сақлаш ва узатиш учун мўлжалланган ресурслар ва дастурлар яратиш — 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 700 минг рубл миқдорида жаримага тортиш.
Маълумотларни сиздирганлик учун депутатлар ва сенаторлар мавжуд жазони янада қатъийлаштириб, мансабдор шахслар учун 2 миллион рубл, юридик шахслар учун 15 миллион рубл жарима белгилашни таклиф этмоқда.
Қайта қоидабузарлик содир этган ташкилотларга календар йилдаги тушумининг 0,1 фоизидан 3 фоизигача, бироқ 15 миллион рублдан кам бўлмаган ва 500 миллион рублдан кўп бўлмаган жарима таҳдид солади. Турчакнинг сўзларига кўра, жазо сиздирилган маълумотларнинг ҳажмига қараб белгиланади.
Экспертларнинг қайд этишича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши суриштирувчи журналистларнинг фаолиятини хавф остида қолдиради, чунки уларнинг жуда кўпчилиги ўз ишида сиздирилган ёки сизиб чиққан маълумотлар базасидан фойдаланишади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025