Ўзбекистон | 07:11 / 08.12.2023
6069
2 дақиқада ўқилади

Қуюқ туман Ўзбекистондаги бир қатор аэропортлар фаолиятини чеклаб қўйди

Қуюқ туман туфайли кўриш масофасининг ёмонлашиши Фарғона, Наманган ва Самарқанд аэропортларида рейсларнинг қўниши ва жўнашини чеклаб қўйди.

Фото: Uzbekistan Airports

Иркутск – Фарғона йўналиши бўйича SBI-6323 рейсини амалга ошираётган S7 Airlines самолёти белгиланган аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўриш масофаси - 50 метр) туфайли маҳаллий вақт билан соат 23:27 да Наманган аэропортидаги муқобил аэродромга қўнди. Авиакомпания қарорига кўра, 177 нафар йўловчи Фарғонага ерусти транспорти орқали етказилади.

Бироқ соат 00:10 дан бошлаб Наманган аэропортини ҳам қуюқ туман қоплади – кўриш масофаси 600 метрни ташкил этди. Самолётларни қабул қилишда вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Самарқанд халқаро аэропортида ҳам қалин туман кузатилди – кўриш масофаси 50 метр. Аэропортда самолётларни қабул қилиш чекланди.

Panorama Airways авиакомпаниясининг Мадина – Наманган йўналиши бўйича UZP-5382 рейсидаги экипаж аъзолари Наманган аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли Тошкентдаги муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди.

Маҳаллий вақт билан соат 02:33 да бортида 170 нафар йўловчи бўлган самолёт Тошкент аэропортига қўнди.

Соат 2:54 да Самарқанд халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишга қўйилган чекловлар олиб ташланди.

Мавзуга оид