Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон МДҲда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича 7-ўринни эгаллади
2023 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,5 квадрат метрни ташкил этган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 квадрат метрга ошган.
2023 йилнинг 1 январ ҳолатига МДҲ давлатларида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси (ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача тўғри келадиган квадрат метр) бўйича етакчилик Арманистонда – 35,5 квадрат метр.
МДҲ бўйича рейтинг қуйидагича:
- Арманистон – 35,5 кв м;
- Молдова – 35,3 кв м;
- Беларус – 29,4 кв м;
- Россия – 28,2 кв м;
- Қозоғистон – 23,4 кв м;
- Озарбойжон – 20,1 кв м;
- Ўзбекистон – 18,5 кв м;
- Қирғизистон – 13 кв м;
- Тожикистон – 10,9 кв м.
Рақамлар давлатларнинг расмий статистика маълумотларидан олинган.
Мавзуга оид
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
20:52 / 20.05.2025
«Credit House» ишида 182 млрд сўм зарар аниқланди
09:41 / 16.05.2025
Мактаб ўрнига “дом”, 167 жабрланувчи. Тошкентда “новостройкачи”ларга нисбатан йирик суд иши бошланди
17:02 / 15.05.2025